Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Семинар Экоҳаракат депутатларининг навбатдаги вазифаларига бағишланди

Семинар Экоҳаракат депутатларининг навбатдаги вазифаларига бағишланди Семинар Экоҳаракат депутатларининг навбатдаги вазифаларига бағишланди Семинар Экоҳаракат депутатларининг навбатдаги вазифаларига бағишланди Семинар Экоҳаракат депутатларининг навбатдаги вазифаларига бағишланди Семинар Экоҳаракат депутатларининг навбатдаги вазифаларига бағишланди

2013 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан 2014 йил мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан келгусидаги устувор вазифалар ҳамда “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинар ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди вазирлик ва идоралар мутахассислари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Девони ходимлари, қўмитанинг жамоат экспертлар гуруҳи аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари, шунингдек алоқадор вазирлик ва идоралар мутасаддилари маъруза қилдилар.

Тадбирда таъкидландики, бу йил биз энг улуғ ва энг азиз байрамимиз - Ватанимиз мустақиллигининг йигирма икки йиллигини, куни кеча эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллигини нишонладик. Мамлакатимиз мустақил тараққиёт йиллари давомида эришган кенг кўламли бетимсол ютуқларда Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган тамойиллар мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Юртимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар, энг аввало, инсон ва унинг манфаатларига қаратилгани бежизга эмас.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрамининг муҳим жиҳатларидан яна бири, шу куни халқимизнинг эзгу интилишларини ифода этадиган, жамиятимиз ривожига хизмат қиладиган энг устувор йўналишлар белгилаб олинади ва келгуси йилга шунга мувофиқ ном берилади. Юртбошимиз ташаббуслари билан 2013 йил мамлакатимизда “Обод турмуш йили” деб эълон қилинган эди. “Обод турмуш йили” Давлат дастури асосида фуқаролик жамиятини ривожлантириш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилди. Ватанимизни ҳар томонлама обод қилиш, халқимиз янада тинч ва фаровон яшайдиган ҳаёт барпо этиш йўлидаги бундай ишлар изчил давом этмоқда.

Юртимизда ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида давлатимиз раҳбари кириб келаётган янги – 2014 йилни мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилишни таклиф этдилар. Юртбошимизнинг ушбу таклифини кенг жамоатчилик қизғин қўллаб-қувватлади.

Семинарда депутатлар ва соҳа мутахассислари Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаган: “Биз таянчимиз ва суянчимиз, ғуруримиз ва ифтихоримиз бўлмиш болаларимизга, фарзандларимизга ишонч билан, ҳурмат-эътибор билан қарашни келажагимизга бўлган ишонч, миллатимизга, халқимизга бўлган хурмат-эҳтиром ифодаси, деб биламиз”, деган сўзларидан руҳланиб,Ўзбекистонимизда ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш юзасидан давлатимиз раҳбари белгилаб берган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ қилишда соҳага доир қонунчилик базасини такомиллаштириш ҳамда уларнинг жойлардаги ижросини назорат қилиш, шунингдек, соғлом болани вояга етказиш учун муҳим бўлган атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида ҳар бир киши масъул экани тўғрисида фикрлар билдирдилар.

“Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси юзасидан ҳамда “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормалариинг амалиётда қўлланилиши, уни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар” мавзуида маърузалар тингланиб, амалдаги экологик экспертиза тўғрисидаги қонунларни такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек муҳокамалар давомида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи экологик қонунчиликни шакллантириш ва такомиллаштиришнинг асосий устувор йўналиш ва мезонлари сифатида қуйидагилар алоҳида таъкидланди:

- атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича махсус қонун ҳужжатлари тизимини ривожлантириш ҳамда бошқа соҳалардаги (маъмурий, фуқаролик, жиноий ва бошқа) қонун хужжатларини экологик талабларга мутаносиблигини таъминлаш. Асосий талаблар – экологик муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда бўшлиқ ҳосил бўлишига йўл қўймаслик, унинг жамият эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлаш;

- экологик қонунчилик меъёрлари ва талабларини амалга ошириш механизмларини шакллантириш ва такомиллаштириш;

- экологик қонунчиликни халқаро ҳуқуқ нормалари билан уйғунлаштириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасидаги муҳим халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга қўшилиш, уларни ратификация ва имплементация қилиш;

- экологик қонун хужжатлари ижросининг сўзсиз таъминланишини доимий назоратга олиш.

Семинар якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялари ишлаб чиқилди. 


Кўришлар сони: 6501

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими