Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

19.02.2016
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси тўғрисида ахборот

2016 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ҳамда Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 

16.02.2016
Депутатлар омбудсман ҳисоботини эшитдилар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитдилар. 

21.01.2016
Депутатлар долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

07.01.2016
Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий механизмларини чуқурлаштириш йўлида

7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.Парламент қуйи палатасининг мажлиси кун тартибига киритилган масалалар аввалроқ сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг депутатлар гуруҳи йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиниб, уларни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган эди.

17.12.2015
Қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришда замонавий технологияларни жорий этишнинг ҳолати ва истиқболлари депутатлар эътиборида

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига “Ўзбекистонда сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиш ҳолати ва унинг самарадорлигини ошириш истиқболлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарида замонавий техника ва технологияларни жорий этиш тўғрисида”ги масала юзасидан “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан юборилган парламент сўрови бўйича ахборотни эшитдилар.

11.12.2015
Депутатлар иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакатимиз иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Депутатлар ўз ишларини “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар.  

27.11.2015
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил 9 ойидаги ижроси кўриб чиқилди

27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар мамлакатимиз Конституциясида Қонунчилик палатасига берилган ваколатларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини батафсил кўриб чиқдилар. 

17.11.2015
Депутатлар Бандлик дастурини тасдиқладилар

16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини муҳокама қилдилар. Ушбу ҳужжат мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаёти учун муҳим аҳамият касб этади ҳамда демографик омиллар ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари салоҳиятини ишга солиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ўзаро боғланган ва комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилгандир.

11.11.2015
Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини қабул қилдилар

11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Мажлисда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – молия вазири Р.Азимов ҳамда Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов маъруза қилдилар. 

10.11.2015
Божхона ишини янада такомиллаштириш — иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омили

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар. Аввалроқ, ушбу қонун лойиҳаси дастлабки тарзда сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи томонидан атрофлича муҳокама қилинди ҳамда мазкур ҳужжатни янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

27.10.2015
Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг ҳуқуқий механизмлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Парламент аъзолари ўз ишларини «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ва «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услублари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқишдан бошладилар.

06.10.2015
Депутатлар ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Парламент аъзолари ўз ишини янги таҳрирдаги “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишдан ­бошлади.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...