Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Парламент қуйи палатасида қўмиталар тузилди
22.01.2020
Парламент қуйи палатасида қўмиталар тузилди

2020 йил 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда янги парламент қуйи палатасининг қўмиталарини шакллантириш масаласи кўриб чиқилди.

ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб масалалардан бири, шубҳасиз, «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди.

Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига  ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда
09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қайси турдаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинмоқда?
09.12.2019
Қайси турдаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинмоқда?

Ҳудудий адлия органлари ҳузуридаги малака комиссияларининг стажировкадан ўтган шахслардан имтиҳон олиш ваколати тугатилиб, уларга нотариус лицензияси амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш вазифаси юклатилмоқда.

Депутатлар таклифи асосида “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг номи ўзгарди
09.12.2019
Депутатлар таклифи асосида “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг номи ўзгарди

Депутатлар қайд этишича, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвесторларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига ишончини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, мустаҳкам ва барқарор ҳуқуқий базани шакллантиришни талаб этади.

Давлат божларининг ставкалари  асоссиз оширилмайди
09.12.2019
Давлат божларининг ставкалари асоссиз оширилмайди

Кун тартибидаги масалалардан бири — “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда, бобма-боб кўриб чиқилди. Таъкидлаш жоиз, мазкур қонун лойиҳаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш доирасида тайёрланган бўлиб, давлат божларини ундиришни тартибга солувчи 38 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўзида бирлаштирган.

Термиз туманининг чегараси қисқарди. Нега?
09.12.2019
Термиз туманининг чегараси қисқарди. Нега?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 9 декабрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳалари билан бирга, айрим ҳудудларнинг чегарасини ўзгартиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Бандихон тумани ташкил этилмоқда
30.11.2019
Бандихон тумани ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда депутатлар Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари ҳудудлари чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Моддий маданий мерос объектларини муҳофазалаш мақсадида жамоатчи  инспекторлар фаолияти йўлга қўйилди
27.11.2019
Моддий маданий мерос объектларини муҳофазалаш мақсадида жамоатчи инспекторлар фаолияти йўлга қўйилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 октябрдаги “Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлар сони 8208 тани ташкил этиб, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 5636 та моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Қолган объектларни расмийлаштириш жараёнлари давом этмоқда.

Депутатлар янги таҳрирдаги Солиқ кодексини биринчи ўқишда қабул қилдилар
26.11.2019
Депутатлар янги таҳрирдаги Солиқ кодексини биринчи ўқишда қабул қилдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йилнинг 26 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатларнинг эътибори биринчи ўқишда муҳокамага киритилган янги таҳрирдаги Солиқ кодексига қаратилди.

Депутатларни қониқтирмаган парламент сўровларига жавоблар кун тартибидан чиқарилди
26.11.2019
Депутатларни қониқтирмаган парламент сўровларига жавоблар кун тартибидан чиқарилди

Парламент фаолиятининг асосий йўналиши қонун ижодкорлиги ҳисобланса, унинг яна бир муҳим функцияси сифатида парламент назоратини кўрсатиш мумкин. Хусусан, унинг муҳим шаклларидан ҳисобланган парламент сўрови ҳуқуқий давлатнинг муҳим мезони – қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

“Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
26.11.2019
“Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Қонун лойиҳасида бир қатор турлар бўйича ставкалар пасайтирилиши кўзда тутилган. Хусусан, мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ҳамда адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўланадиган давлат божларининг камайтирилиши белгиланмоқда.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...