Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Aҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича Парламент эшитуви ўтказилди

2012 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг ташаббусига биноан Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ахборотига бағишланган парламент эшитуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Қонунчилик палатасининг депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва муассасаларнинг вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари мамлакатимиз Президентининг ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли мустақиллик йилларида Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларини ва турмушимизнинг барча соҳаларини янада изчил ривожлантириш учун мустаҳкам асослар яратилди. Иқтисодиётни ривожлантиришнинг «ўзбек модели» жаҳон молиявий инқирозининг хавф-хатарлари ва таҳдидларига самарали қарши туришнинг аниқ мисоллари ва натижаларини намоён қилганлиги учун жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини ўзига тортди. Мўлжалланган ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишга нисбатан комплекс ёндашув жаҳондаги кўплаб мамлакатларда молиявий ва иқтисодий инқироз ҳали ҳам давом этаётган ва бунинг оқибатида иш ўринлари қисқартирилаётган, корхоналар ёпилаётган бир пайтда фуқароларимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ҳимояланганлигига эришиш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун мамлакатимизда аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида мустаҳкам ижтимоий кафолатларнинг ҳуқуқий асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисидаги давлатимиз бошлиғининг маърузасида ижтимоий устуворликларга катта эътибор қаратилган. Парламент эшитувида таъкидлаб ўтилганидек, Инқирозга қарши чора-тадбирлар дастури ва «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури доираларида ҳам бир қатор вазифалар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда қабул қилинаётган Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг рўёбга чиқарилиши Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ажралмас қисмидир. Дастурни рўёбга чиқариш жамиятимиздаги ижтимоий-иқтисодий барқарорликнинг муҳим омилидир.

Ушбу Дастурни ноёб деб аташ мумкин, зеро, мамлакат парламенти даражасида қабул қилинаётган бундай дастурлар жаҳоннинг ҳеч бир давлатида йўқ. Дастурни бажариш нафақат барқарор иш ўринлари ташкил этишга кўмаклашади, балки фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини ҳам таъминлайди, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Умуман олганда, аҳолининг иш билан таъминланганлик даражасининг ўсишига, аҳоли даромадлари ва турмуш фаровонлигининг ошишига ҳам кўмаклашади. Дастур мамлакатимиз минтақалари ва иқтисодиёт тармоқларидаги мавжуд салоҳиятдан меҳнат бозорида иш кучига бўлган эҳтиёжни кўпайтириш учун янада самарали фойдаланиш имконини беради. Дастурда аҳолини иш билан таъминлашнинг ташкилий масалаларини тартибга солиш, шунингдек ушбу соҳага доир амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш тизими назарда тутилганки, бу ҳол, умуман бизнинг демократик жамиятимиз янада ривожланишига кўмаклашади.

Тадбирда сўзга чиққан депутатларнинг фикрича, Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ўтган давр ичида қандай бажарилганлиги тўғрисидаги ахборотни эшитиш долзарблигининг сабаби ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шунингдек кейинги йилларда бундай дастурларни ишлаб чиқишнинг механизмлари ва услубларини такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда Дастурнинг параметрлари ва талаблари бажарилиши самарадорлигини янада оширишдан иборатдир.

Таъкидландики, мамлакатимизда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш механизми жорий этилганлиги ҳамда парламент томонидан Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури қабул қилинганлиги туфайли 2011 йилда 950 мингтадан ортиқ иш ўрни ташкил этилди. Бу йил эса, фақатгина январь – июнь ойлари ичида 510,5 мингта иш ўрни яратилди (ёки шу даврга мўлжалланган прогноз параметрлари 105,5 фоизга бажарилди).

Эшитув давомида инвестиция дастурига, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини маҳаллийлаштириш, модернизация қилиш, техник ва технология жиҳатидан қайта жиҳозлаш дастурларига мувофиқ янги корхоналарни ишга тушириш ва ишлаб турганларини кенгайтириш; кичик корхоналар, микрофирмалар ташкил этиш ва якка тартибдаги хусусий тадбиркорликни ривожлантириш; касаначиликни ривожлантириш, шу жумладан, корхоналар ва фуқаролар ўртасидаги кооперация асосида меҳнат шартномалари бўйича ривожлантириш, шунингдек оилавий тадбиркорликни ривожлантириш; чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар етиштиришга ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этиш ҳамда уларни кенгайтириш; ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш; вақтинча ишламаётган корхоналарни, шу жумладан, тижорат банкларининг балансларига ўтказилган банкрот-корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашга доир кенг ахборот тақдим этилди.

Бироқ, дастур параметрларининг жойларда бажарилишини ўрганиш вақтида мамлакатимизнинг айрим минтақаларида ташаббускорлик йўқлигининг ҳамда янги корхоналарни ишга тушириш ва ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш, фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этиш ҳамда уларни кенгайтириш, кичик корхоналар, микрофирмалар ташкил этиш, якка тартибдаги хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа шу кабилар ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш борасида қолоқлик мавжудлигининг айрим ҳоллари аниқланди. Буларнинг барчаси, –депутатларнинг фикрига кўра, – бундай аҳволга йўл қўймасликнинг комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқишни талаб қилади.

2012 йилда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ахборотни батафсил муҳокама қилиш вақтида сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи вакиллари сўзга чиқдилар.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган депутатлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликларини янада ривожлантириш, оилавий тадбиркорликни кенгайтириш ҳисобига аҳоли бандлиги даражасини оширишнинг мавжуд имкониятларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар. ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг фикрига кўра, янги иш ўринлари яратиш учун инфратузилма ташкил этиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг коммуникация тармоқларига уланиши масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилиши улкан ижтимоий аҳамиятга молик эканлиги ҳакида гапириб, Дастурнинг бажарилиши иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш жараёнларида парламент ролини кучайтиришга реал боғлиқ эканлигини таъкидладилар. ХДП фракцияси аъзоларининг фикрига кўра, коллежлар битирувчиларини иш билан таъминлашга доир қонунчилик базасини янада такомиллаштириш зарур. Фракция аъзолари кейинги йилларда ушбу Дастурни янада такомиллаштириш зарурлиги хусусида ҳам тўхталиб ўтдилар. Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурлари бажарилишининг бориши устидан жамоат назоратини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини, ушбу жараёнга соҳадаги ижтимоий шерикликни ривожлантириш мақсадида маҳаллий Кенгашлар депутатларини, иш берувчилар ва ходимларнинг вакиллик органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

«Миллий тикланиш» демократик партиясининг вакиллари коллежлар ва бошқа ўқув муассасаларини битирувчиларни иш билан таъминлаш масалаларига кўпроқ эътибор қаратишни, турли йирик инвестиция лойиҳаларини фаолроқ жорий этишни таклиф қилдилар. «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоларининг фикрига кўра, Ўзбекистон Республикаси саноати асосий йўналишларини ривожлантиришнинг 2011–2015 йилларга мўлжалланган дастурини рўёбга чиқариш ва бошқа дастурларни ижро этиш учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш зарур. Фракция аъзолари таъкидладиларки, «Ўзбекэнерго», «Ўзтрансгаз», «Ўзавтойўл» каби корхоналар минтақавий бўлинмаларининг минтақада хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси инфратузилмасини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани кучайтириш керак. Яна шу ҳам таъкидландики, миллий ҳунармандчиликни, барча турдаги хизматлар ва сервисни янада ривожлантириш учун қўшимча имтиёзлар ва преференциялар беришни, солиқ юкини камайтиришни давом эттириш зарур. Шу муносабат билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг «Ҳунарманд» уюшмаси билан ижтимоий шериклигини кучайтириш зарур эканлиги қайд этилди.

«Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг аъзолари иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини рўёбга чиқаришда илғор инновация технологияларини жорий этиш масалаларига кўпроқ эътибор қаратиш зарурлигини таъкидладилар. Уларниг фикрича, меҳнат ва бандлик соҳасида давлат кафолатларини мустаҳкамлашнинг қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, ходимлар ҳамда иш берувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш зарур.

Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар эътиборни минтақаларнинг эҳтиёжларини, географик жиҳатдан жойлашувини ҳисобга олган ҳолда барқарор иш ўринлари яратиш, шунингдек маҳаллий имкониятлардан самарали фойдаланиш, бунда атроф муҳитга, биологик хилма-хилликка ва аҳоли саломатлигининг ҳолатига салбий таъсир кўрсатилишига қарши кураш ифодаланган нормаларга риоя этиш зарурлигига қаратдилар. Ҳозирги замон корхоналари янги иш жойлари ташкил этилганида экологик жиҳатдан соф товарлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган технологиялардан фойдаланишлари керак. Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар корхоналар энергияни тежайдиган ҳозирги замон муқобил технологияларни қўллашлари зарурлигини таъкидладилар.

Парламент эшитуви иштирокчиларининг фикрича, ўтказилган ушбу тадбир 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури самарали ва оғишмай ижро этилишига кўмаклашади. Ушбу Дастурда 2012 йилда тармоқлар кесимидаги (бандлик йўналишлари) ва минтақалар бўйича прогноз параметрларига мувофиқ 967,5 мингта иш ўрни ташкил этиш назарда тутилган, ушбу Дастур мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожланишининг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Муҳокама вақтида баён этилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ахборотни маълумот учун қабул қилди.

Парламент эшитуви якунлари бўйича 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг параметрларини минтақалар ва йўналишлар кесимида сифатли ва тўлиқ бажариш; депутатлар корпуси ва ижро қилувчи ҳокимият, марказий ва маҳаллий давлат органлари Дастур параметрларининг бажарилиши бўйича биргаликда ҳаракат қилишини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш; оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш; аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни янада ривожлантириш; кейинги йилларда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ишлаб чиқилишининг механизмлари ва услубларини янада такомиллаштириш юзасидан муайян таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати


Кўришлар сони: 9996

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...