Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

19.03.2014
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш, демократик янгиланиш ва мамлакатни эркинлаштириш йўлида муҳим қадам

Қонунчилик палатасида унинг Регламентига мувофиқ давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан киритилган "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)"ги қонун лойиҳаси муҳокамадан ўтмоқда.

12.03.2014
Сиёсий партиялар ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботлари тингланди

12 март куни депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисининг аввал тасдиқланган кун тартибига киритилган масалаларнинг муҳокамасини давом эттирдилар.

11.03.2014
Долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

11 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

25.02.2014
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида

25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

18.02.2014
Депутатлар долзарб қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

18 февраль куни депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси навбатдаги мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар муҳокамаcини давом эттирдилар. Парламент аъзолари биринчи ўқишда киритилаётган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратдилар. 

14.02.2014
Депутатлар Омбудсман ҳисоботини эшитдилар

14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(Омбудсман)нинг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитдилар. Ушбу масала юзасидан С.Рашидова маъруза қилди.

29.01.2014
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар “Тадбиркорлик субъектларини суд орқали ҳимоя қилиш янада мустаҳкамланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. 

16.01.2014
Долзарб қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини иккинчи ва биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

05.12.2013
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги, “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 54-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, шунингдек “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

26.11.2013
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Давлат бюджетининг 2013 йил тўққиз ойидаги ижроси кўриб чиқилди

26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Давлат бюджетининг 2013 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.

21.11.2013
Депутатлар 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини қабул қилдилар

20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини муҳокама этдилар. 

14.11.2013
Депутатлар Ўзбекистон Pеспубликасининг 2014 йилги Давлат бюджетини тасдиқладилар

14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқдилар. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...