Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Бош вазир ўринбосарига парламент сўрови юборилди

Бош вазир ўринбосарига парламент сўрови юборилди

Кейинги йилларда миллий иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, иқтисодиётдаги давлат иштирокини янада қисқартириш ҳамда хусусий секторнинг салмоғини кенгайтириб бориш эвазига соғлом рақобат муҳитини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмокда.

Шунингдек, давлат ақтивларини самарали бошқариш, фонд бозорини ривожлантириш ҳамда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш борасида мавжуд тизимли муаммоларни ҳал қилиш мақсадида қатор ҳужжатлар кабул килинди. Уларга мувофиқ, мамлакат капитал бозорини ривожлантириш орқали иқтисодиётнинг реал секторига узоқ муддатли ва тўғридан-тўғри, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш, қимматли коғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни ривожлантириш ва янги молиявий инструментлар жорий этиш орқали иқтисодиётда фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш вазифалари қўйилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 13 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар ушбу масала устида атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Унинг долзарблиги шундаки, депутатлар томонидан капитал бозорида қимматли қоғозларни жойлаштириш, қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни ривожлантириш, маҳаллий фонд биржасини чет эл фонд биржаларига интеграция қилиш, ҳорижий эмитентлар қимматли қоғозларини Ўзбекистон резидентлари томонидан харид қилиш имкониятлари ҳамда аҳолининг капитал бозоридаги иштироки масалалари ўрганилганда ушбу соҳани самарали ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Халқ вакиллари таъкидлаганидек, хориж вакиллари иштирокида давлат корхоналари томонидан облигацияларнинг асосан чет элда чиқарилиши маҳаллий капитал бозори ва унинг иштирокчилари фаолиятини ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Давлат облигацияларининг ликвидли иккиламчи бозорининг шаклланмаганлиги жисмоний шахслар ва норезидентлар томонидан давлат облигацияларини сотиб олиш имкониятини чеклаб қўймокда.

Юқорида келтирилган омиллар эса, мамлакатимизда капитал бозорининг бугунги ривожланиш ҳолати молия секторининг бошқа иштирокчилари, хусусан банк ва суғурта бозорларига нисбатан суст даражада қолишига сабаб бўлмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон фонд бозорининг капиталлашуви ялпи ички махсулотга нисбатан 1 фоизни ташкил қиляпти. Бу кўрсаткич Қозоғистонда 22 фоиз, Россияда 35 фоиз, Хитойда 46 фоиз, Жанубий Кореяда 87 фоиз, Малайзияда 112 фоиз ҳамда АКШда 149 фоизни ташкил қилмокда.

Бундай ҳолатни тузатишнинг тизимли ечимларини топиш борасида илмий-тадқиқот ишлари ҳам замонавий талаб даражасида олиб борилмаган, тадқиқот ишларида хорижий олим ва экспертларнинг иштироки сезиларли даражада эмас. Шу билан бир қаторда, капитал бозорини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари бўйича йўл хариталарида халкаро ташкилотлар билан қимматли коғозлар бозорига оид интеграцион алоқаларни ўрнатиш концепцияси белгиланган бўлсада, мазкур стратегия бугунги кунгача қабул қилинмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоровга “Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш борасида ҳукумат томонидан белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида” Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 129

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...