Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқилди

Қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 13 январь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидлаш лозим, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи соҳасидаги муносабатларни комплекс ҳуқуқий тартибга солишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ўтган йили Қонунчилик палатаси мажлисида учта ўқишда кўриб чиқилиб, 15 сентябрда қабул қилинган ҳамда Сенатга юборилган эди. Парламент юқори палатаси қўмиталарида ўтказилган муҳокамалар жараёнида қонун лойиҳасининг қатор моддаларига эътирозлар ва таклифлар билдирилиб, Сенатнинг 2020 йил 21 октябрдаги қарори асосида қайтарилган эди.

Шундан сўнг, қонун лойиҳаси юзасидан билдирилган таклиф ва эътирозларга мувофиқ у Вазирлар Маҳкамаси топшириғига асосан манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан қайта кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси такомиллаштирилди. Хусусан, унинг боблари, бўлимлари ва моддалари мантиқий кетма-кетликда жойлаштирилди, металларни эгасизлантирилган ҳисобварақлари тушунчасига аниқликлар киритилди, шунингдек, қимматбаҳо металлар учун ҳисобга олиш нархларини белгилаш нормасига аниқлик киритилди.

Умуман олганда лойиҳа билан қимматбаҳо металларнинг эркин муомаласи йўлга қўйилмоқда. Тадбиркорлик субъектлари томонидан қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқувчилардан ёки биржадан сотиб олиш имкони яратилмоқда.

Шу билан бирга қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар соҳасида давлат органларининг ваколатлари аниқ белгиланяпти. Бу қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, истеъмолчилар ҳуқуқларининг кафолатланиши, ҳалол тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Шунингдек, лойиҳа қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартибини соддалаштиришни назарда тутади. Унга қимматбаҳо металлар ва тошларга эгалик ҳуқуқини назарда тутувчи нормалар киритилган бўлиб, бу қимматбаҳо металларга оддий товар сифатида қараш, тадбиркорлик субъекти ёки жисмоний шахслар ҳам уларга эгалик қилиш, ўрнатилган тартибда эркин тасарруф этиш имконини беради.


Кўришлар сони: 71

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...