Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан такомиллаштирилмоқда

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан такомиллаштирилмоқда

2021 йил 13 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини атрофлича кўриб чиқдилар.

Лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги миллий қонунчиликни тизимлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида бир қатор муҳим нормалар акс этмоқда.

Чунончи, унда лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг танқидий таҳлили асосида мазкур ҳужжатларни кескин қисқартириш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш фақатгина электрон тарзда ихтисослаштирилган махсус электрон тизим — “Лицензия” ахборот тизими, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Қонун лойиҳасида лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни электрон шаклда берилиши муносабати билан уларнинг дубликатини бериш, шунингдек, лицензия шартномасини тузиш институтини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Талабгорларнинг лицензия ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартиби ифодаланяпти. Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасида белгиланаётган муддат мобайнида ваколатли орган тегишли қарор қабул қилмаганда, талабгор белгиланган давлат божи ёки йиғим тўловини амалга оширгандан кейин махсус электрон тизим унга лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериши шарт. Бунда, талабгор фаолият билан лицензиясиз ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Қонун лойиҳасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этишга оид ҳуқуқбузарлик учун юридик шахсларларга нибатан жарима қўллаш институтини жорий этиш назарда тутилаётгани қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бунда юридик шахс жаримани бир ой давомида ихтиёрий тўлаган, шунингдек, амалга ошириш учун талаб этиладиган лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида мурожаат қилган ҳамда хабарнома юборганда, тайинланган жарима миқдорининг етмиш фоизи ундирилишига оид рағбатлантирувчи норма белгиланмоқда.

Таъкидлаб ўтилганидек, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш, ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали ҳуқуқий тартибга солишни соддалаштириш ҳамда мамлакатда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.

Мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 122

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...