Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ноширлик фаолияти қонун билан тартибга солинади

Ноширлик фаолияти қонун билан тартибга солинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 13 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар янги таҳрирдаги «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун лойиҳаси 2019 йил 6 ноябрь куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган эди. Сенатнинг 2020 йил 11 май кунги қарори билан Қонун рад этилганди.

Шу боис, парламент қуйи палатасида қонунни ташаббускорларга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Ўтган вақт оралиғида қонун лойиҳаси такомилига етказилиб, қонунчилик палатасига қайта киритилди.

Қонун лойиҳасида соҳага оид бир қатор имтиёз ва афзалликлар кўзда тутилган. Жумладан, ноширлик фаолиятини лицензиялаш тартиби ўрнига хабардор қилиш амалиёти жорий этилмоқда. Шунингдек, лойиҳада бугунги кунда ноширлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий инновацион технологиялар кенг тарқалган бир шароитда нашриётларнинг мақомини шунга мувофиқ тарзда белгилаш, уларнинг самарали иш юритишини қўллаб-қувватлаш учун зарур ҳуқуқий тартиблар, шарт-шароитлар белгиланган.       

Ноширлик фаолияти субъектлари ўз фаолиятида мавзуни, ихтисослашувни, ишлаб чиқариш кооперациясини аниқлашда, муаллифларни танлашда, ададларни, ноширлик маҳсулотининг нархини белгилашда, ўзаро алоқаларнинг, ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, шунингдек бошқа ташкилотлар билан алоқаларнинг шаклларини белгилашда мустақиллигини таъминлаш қонун билан мустаҳкамланмоқда.

Қизғин муҳокамалардан сўнг депутатлар янги таҳрирдаги «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонунни қабул қилдилар.


Кўришлар сони: 112

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...