Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Фуқаро авиацияси соҳасида муҳим асос

Фуқаро авиацияси соҳасида муҳим асос

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 13 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси юзасидан транспорт вазири вазифасини бажарувчи И. Маҳкамов чиқиш қилди.

Депутатлар дастлаб қонун лойиҳасини қабул қилиш заруратига эътибор қаратдилар.

Таъкидлаб ўтилганидек, қонун лойиҳасининг асосий мақсади Транспорт вазирлиги ва ушбу вазирлик ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ваколатларини аниқ белгилаш, экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартибини ўрнатиш бўйича ваколатли органни аниқлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонлари ижросини таъминлашга қаратилган.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига, хусусан, Ҳаво кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқаро авиацияси соҳасида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Зеро, лойиҳа экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартибини ўрнатиш бўйича ваколатли органни назарда тутади, шошилинч тиббий ёрдам, қутқарув операциялари, вазирликлар ва идораларнинг авиация потенциалидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик манфаатларида фойдаланиш, қуруқликдаги транспорт ҳаракатини мониторинг қилиш, туризм соҳаси ва бизнес эҳтиёжларини қондириш учун аҳоли пунктлари устидан парвозларни амалга ошириш имкониятини қонуний равишда белгилайди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 56

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...