Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Коррупцион ҳолатларнинг олди олинади

Коррупцион ҳолатларнинг олди олинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги муаммоларни тизимли тарзда ўрганиб бориши аҳолини қийнаб келаётган турли маиший муаммоларни ўша ернинг ўзида бартараф этиш имконини бериш билан бирга якуний хулосалар асосида муайян қонун ҳужжатларига тузатишлар киритишларига ҳам олиб келмоқда.

2020 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси”да ва “йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати Наманган вилояти мисолида ўрганилган эди.

Ўрганишлар давомида депутатлар фуқаролар, жамоатчилик вакиллари, хусусан автоулов ҳайдовчилари билан мулоқотлар ўтказиб, соҳада ўз ечимини кутаётган қатор масалаларни аниқладилар. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддаларида белгиланган ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш ҳолатлари ва кўрилган маъмурий жавобгарликлар таҳлил қилинди. Кодексдаги йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарима миқдорининг энг кам ёки энг кўп миқдорини белгилаш, яъни ҳуқуқбузарликни таснифлаш жараёнида коррупцион ҳолатларининг келиб чиқишига имкон яратувчи мавҳум нормалар аниқланди.

Шундан келиб чиқиб, халқ вакиллари соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқдилар.

Бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳасини 2021 йил 13 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 123, 141, 147-моддаларида назарда тутилган “энг кам” ва “энг кўп” миқдорда белгиланган жарималарнинг фақат энг кам даражаси қўлланилиши белгиланмоқда ва энг кўп даражаси Кодексдан чиқарилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини камайтириш белгиланяпти. Такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари чақариб ташланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида йўл транспорт соҳасидаги қоидабузарлик учун жарималар белгилашда коррупцион ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш, жарималар миқдорини айбдорлик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ҳамда зарур инфраструктура мавжуд бўлмаган ва мажбурликдан содир этилган қоидабузарликларга нисбатан жарималар миқдорини енгиллаштиришга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 106

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...