Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Судлар фаолиятидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти мувофиқлаштирилади

Судлар фаолиятидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти мувофиқлаштирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонунчилик палатасида шаклланган янги амалиётга мувофиқ, қонун лойиҳасини концептуал асослаш ва депутатлар олдида уни ҳимоя қилиш учун Адлия вазири Р. Давлетов маъруза билан чиқди.

Таъкидланганидек, амалдаги қонун ҳужжатларида адлия органларининг мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатлари аниқ белгиланмагани уларнинг таъсирчанлиги пасайишига сабаб бўлмоқда. Бу ўз навбатида қонун бузилишларини тўлиқ бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш имконини бермаяпти. Шунингдек, тақдимномаларни бажармаслик бўйича жавобгарликка тортишда судлар фаолиятида турлича ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланган. Биргина адлия органлари томонидан 2018-2019 йиллар ва 2020 йилнинг I ярим йиллигида 39 176 та тақдимнома киритилган. Лекин идоралар ва ташкилотлар томонидан 221 та тақдимноманинг ижроси таъминланмаган.

Шундан келиб чиқиб, лойиҳа билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Яъни, адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланяпти. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиладиган бўлса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солиниши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳа билан Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик ўрнатилмоқда.

Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини ўз вақтида бажарилишига ҳамда соҳадаги қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 296

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...