Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига солиқ соҳасига оид имтиёзлар қўллаш ваколатлари берилмоқда

Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига солиқ соҳасига оид имтиёзлар қўллаш ваколатлари берилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг  навбатдаги мажлисда депутатлар томонидан  “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Лойиҳа билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш ваколати бериляпти.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан ер солиғи бўйича берилган имтиёзлар, ер участкалари эгаллаган қисми бўйича, соғломлаштириш ва дам олиш жойлари, дам олиш уйлари, аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмни ташкил этиш учун белгиланган жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса ва туристик зоналарда жойлашган бўлса, санаторий-курорт хизмати учун фойдаланишга берилган, туристик зонада жойлашган кўчмас мулк объектларига мол-мулк солиғи бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинмоқда.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида фракция ва қўмиталар томонидан билдирилган кўплаб фикр ва таклифлар жиддий ўрганиб чиқилиб, лойиҳага таҳририй ўзгартиришлар киритилди.

Депутатлар фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши амалиётда бир-бирини зидловчи қоидалар юзага келишининг олдини олишга, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 249

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...