Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниевнинг жавоби кўриб чиқилди.

Бош вазир ўринбосари жавобида қайд этилишича, Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилда республикада жами 280 минг гектар ерларни ўзлаштириш режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил якунига қадар яна 14,8 минг гектар ерлар ўзлаштирилади ва шу йилнинг ўзида жами 110,5 минг гектар ер қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилади.

Кластер тизими самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилгани ҳолда 2018 йилда 20 та туманда 160 минг гектар майдонда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолият юритган бўлса, 2020 йилга келиб уларнинг сони 100 тага етказилди ва умумий пахта майдонининг 927 минг гектари ёки 90 фоизи ажратиб берилди.

Ҳозирги вақтда республикада 86 та мева-сабзавотчилик, 124 та ғаллачилик, 33 та шоличилик, 8 та картошкачилик кластерлари ҳамда 94 та мева-сабзавотчилик ва 11 та пахтачилик кооперациялари фаолияти йўлга қўйилган.

Агросаноат кластерлари ва кооперациялари билан маҳсулот етиштирувчилар ўртасида муносабатларни аниқ тартибга солиш ҳамда соҳа самарадорлигини ошириш мақсадида “Қишлоқ хўжалиги кооперацияси ва агросаноат кластери тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, айни пайтда Вазирлар Маҳкамасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмокда.

Парламент сўровига жавобда таъкидланганидек, 2020 йилда республика бўйича 1 млн. 78 минг гектар сувли ва 181 минг гектар лалми майдонлардан дон ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичи 7,6 млн. тонна қилиб белгиланган. Шундан, 3 млн. 19 минг тонна донни давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериш белгиланиб, амалда 3 млн. 80 минг тоннадан ортиқ дон сотилган. Республика бўйича бошоқли дон етиштирилган 147 та туманда давлат эҳтиёжларига дон топшириш шартномаси ортиғи билан бажарилган. Лекин, шунга қарамасдан мавжуд суғориладиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, сув ресурсларини тежаш ва юқори сифатли бошоқли дон етиштириш имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Хусусан, 2020 йилда 2 229 фермер хўжаликлари томонидан бошоқли дон етиштириш бўйича тузилган шартномалар бажарилмаган. Шу боис, ўтган 2019 йилдан бошлаб, эксперимент сифатида ғаллачиликда маҳсулот етиштиришдан тортиб, қайта ишлаш ва сотишгача бўлган барча жараёнларни ўз ичига олувчи кластер усули жорий этилди.

Ички бозордаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўсимлик ёғининг нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида тегишли экинлар майдонларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Озиқ-овқат хавфсизлигининг муҳим бўғини ҳисобланган уруғчилик соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ амалий чоралар кўрилмоқда.

Қайд этилишича, қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилган ерларнинг 86,4 минг гектарига экинлар экилган. 2021 йилда республика бўйича жами 85,8 минг гектар асосий майдонларга мойли экинларни экиш белгилаб олинган.

Долзарб бўлган масала — ички бозорларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарор сақланишини таъминлашда Президентимизнинг 2020 йил 9 октябрдаги қарори муҳим асос бўлмоқда. Унга кўра, гўшт, картошка ва ўсимлик ёғи импорти божхона божи тўловларидан озод этилди. Натижада четдан келтирилаётган гушт, картошка ва ўсимлик ёғи маҳсулотларининг ички бозордаги нархини ўртача 10-15 фоизгача пасайтириш имконияти яратилди.

Ички бозорда гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш мақсадида бугунги кунда фаолият кўрсатаётган чорвачилик хўжаликларига арзон озуқа экинлари етиштириш учун жорий йилда қўшимча 50 минг гектарга яқин ер майдони ажратиб берилди.

Парламент сўровига жавобда, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг сабзавотчилик, полизчилик, мевачилик соҳаларида, пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Мажлисда парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби депутатлар томонидан маълумот учун қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 170

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...