Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида олиб борилаётган ҳуқуқий таълим ва тарбия ишлари самарадорлиги тўғрисида”ги масала юзасидан юборилган Қонунчилик палатасининг парламент сўровига олий ва ўрта махсус таълим вазирининг жавобини атрофлича кўриб чиқдилар.

Парламент сўровига жавобда қайд этилганидек, Президентимизнинг 2020 йил 29 апрелдаги Фармонига мувофиқ, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шунингдек, таълим муассасаларида олиб борилаётган ҳуқуқий таълим ва тарбия ишлари борасида тизимда учта — ўқув-услубий, ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ҳамда ташкилий-амалий йўналишларда қатор ишлар амалга ошириб келинмокда.

Чунончи, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий билимлари узлуксиз ва тизимли ошириб борилишини таъминлаш механизми жорий этилган. Шунингдек, ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув дастурлари тубдан қайта кўриб чиқилган. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, касб-ҳунар мактабларида бошланғич профессионал таълим даражасида умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим шаклида таълим жараёни олиб борилмоқда.

Ёшларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий механизмларини ўргатишга каратилган “Street law” (Кўча ҳуқуқи — оддий ҳуқуқ) лойиҳаси доирасида 40 нафар ўқитувчи ва талабадан иборат гуруҳ шакллантирилиб, улар томонидан Тошкент шаҳридаги мактаб ўқувчиларига ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича интерактив машғулотлар олиб борилган.

Тошкент давлат юридик университети иқтидорли талабаларининг ташаббуси билан “Yosh yuristlar” бирлашмаси ташкил этилиб, Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Бирлашма фаоллари аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар бериш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида (https://t.me/konsultatsiyaonline) онлайн консултация саҳифасини яратиб, фаолиятини самарали ташкил этиб келмоқда.

Парламент сўровига жавобда таъкидланишича, юриспруденция соҳасида кадрлар тайёрлаш мамлакатимиздаги 5 та олий таълим муассасасида йўлга қўйилган. Тошкент давлат юридик университети мазкур мутахассислик бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлашда базавий олий таълим ва илмий-методик муассаса ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан Самарқанд давлат университетида ҳуқуқшунослик, Наманган давлат университетида юридик факультетлари ташкил килинган.

Мажлисда ёш авлоднинг ҳуқуқий билимини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, таълим олишлари учун кенг имкониятлар яратишга доир қатор таклифлар илгари сурилиб, парламент сўровига юборилган жавоб маълумот учун қабул қилинди.

 

 


Кўришлар сони: 141

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...