Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Статистик маълумотлар янада шаффоф ва халқаро стандартларга мос бўлади

Статистик маълумотлар янада шаффоф ва халқаро стандартларга мос бўлади

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг барча ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳамда янги, очиқ ташқи сиёсат, барча соҳалардаги очиқлик ва шаффофлик мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ижобий имижи ва обрўсини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.Статистик маълумотларнинг шаффофлиги ҳамда объективлиги ҳам шулар жумласидандир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 19 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилган “Расмий статистика тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятли.

Мазкур қонун лойиҳаси мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, миллий статистика тизими, расмий статистикани ишлаб чиқарувчилар, маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар, респондент ва фойдаланувчиларнинг ўзаро муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади.

Лойиҳа билан расмий статистика маълумотларининг маъмурий маълумотлардан фарқи, расмий статистикани ишлаб чиқарувчилар тоифалари ва уларнинг профессионал мустақиллиги ҳамда Давлат статистика қўмитаси асосий ишлаб чиқарувчи ва мамлакатдаги расмий статистика тизимининг мувофиқлаштирувчи органи сифатида белгиланмоқда. Шунингдек, статистика органларининг қонуний фаолиятига, жумладан расмий статистика ҳисоботларини йиғиш ва кузатувларни ўтказиш ҳамда уларнинг натижаларини нашр қилиш ва эълон қилиш жараёнларига ҳеч ким аралашмаслиги, шунингдек, ҳудудий давлат статистика органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил бўлиши ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига бўйсуниши белгилаб қўйилмоқда.

Депутатларининг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши миллий статистика тизимидаги барча субъектлар фаолиятининг ҳуқуқий асосини яратади ҳамда халқаро миқёсда расмий статистиканинг тан олинишига институционал замин яратади.


Кўришлар сони: 165

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...