Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Меҳнат кодекси лойиҳасида қандай янги нормалар акс этмоқда?

Меҳнат кодекси лойиҳасида қандай янги нормалар акс этмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 19 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.  

Қонун лойиҳаси юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. Ҳусанов маъруза қилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, 1995 йилда қабул қилинган амалдаги Меҳнат кодексида кўплаб ҳаволаки нормалар мавжудлиги, барча зарур масалалар аниқ тартибга солинмагани, уни амалиётда қўллашда бир қатор муаммолар юзага келаётганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, унда фуқароларни меҳнат фаолиятига жалб қилишнинг янги турли хил шаклларининг фаол ривожланиши ҳисобга олинмагани, иш берувчиларни, хусусан, қўшимча одамларни меҳнатга жалб қилишнинг содда шаклларини танлашга имкон берадиган мослашувчан иш режимларидан кенг фойдаланиш учун етарли шарт-шароитлар яратилмагани янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини қабул қилиш заруратини келтириб чиқарди.

Мажлисда депутатлар Меҳнат кодекси лойиҳасини қабул қилиш учун асослар ва ундан кутилаётган натижаларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий соҳа ва иқтисодиётни ривожлантириш, жумладан, инвестиция муҳитини яхшилаш борасида мамлакатимиз меҳнат қонунчилигини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгиламоқда.

Бинобарин, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқиш каби нормаларни ўз ичига олади.

Ушбу ҳужжатнинг аҳамиятли жиҳатларидан бири — унда иш берувчи субъектлар сифатида мулкий ва идоравий мансублигидан қатъи назар ташкилотлар, ёллаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ҳамда жисмоний шахслар белгиланаётганидир. Депутатларнинг фикрича, мазкур қоиданинг белгиланиши ишчи ўринларининг кўпайишига, норасмий секторда фаолият олиб борувчи шахсларнинг қисқаришига ҳамда уларнинг ҳуқуқлари доимий равишда ҳимоя қилинишига олиб келади.

Шу билан бирга, Кодекс лойиҳасида меҳнат шартномасини тузиш билан боғлиқ айрим муносабатлар такомиллаштирилмоқда. Хусусан, ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган ёшга аниқлик киритилиб, ишга қабул қилишда дастлабки синов белгиланмайдиган шахс тоифалари кенгайтириляпти. Мамлакатда ёки минтақада фавқулодда ҳолат ёки карантин чоралари эълон қилинганда ходимнинг розилигисиз меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш шартлари, жумладан, мослашувчан қулай режимга ўтиш, тўлиқсиз иш вақти, масофадан туриб ишлаш кабилар белгиланмоқда.

Мажлисда Меҳнат кодексининг янги таҳрирда қабул қилиниши бир қатор имкониятларни юзага чиқариши қайд этилди. Бозор иқтисодиёти талабларини ҳисобга олган ҳолда ходимлар ва иш берувчилар манфаатларининг мувозанатини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳамкорликка жалб қилиш, томонлар ўзмеҳнатининг натижадорлигига қизиқишини ошириш, кичик бизнес ва якка тадбиркорлик соҳасига меҳнат қонунчилигини татбиқ қилиш шулар жумласидан. 

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 170

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...