Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳаси қайта номланди

Қонун лойиҳаси қайта номланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари кун тартибига янги ном билан кирган — “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, мазкур лойиҳа биринчи ўқишда “Маданият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси сифатида концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди. Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ўзининг мазмун-моҳиятига кўра маданият соҳасидаги фаолият ва маданият ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини белгилашга қаратилгани сабабли лойиҳанинг номланишига ўзгартиш киритилди.

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида аксарият депутатлардан тушган савол “нега маданий фаолият деб ўзгартирилди?” мазмунида бўлди. Маданий фаолият – инсониятнинг маънавий-эстетик эҳтиёжларини қондиришга қаратилган фаолият ҳисобланади. Ўз ўрнида, маънавий-эстетик эҳтиёжлар маданият соҳасига тегишли бўлган санъат асарлари, маданий бойликлар, амалий санъат асарларининг мазмун-моҳиятидан олинган таассурот ва тасаввурлар орқали ўз ечимини топади. Бу эса, аҳолининг маънавий-эстетик эҳтиёжларини қондира олиши учун қулай шароит яратиш, хусусан, маданий тадбир ўтказиш, ижодкорларни ва ижодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, маданий бойликларни сақлаш, тарғиб этиш ва ўзлаштириш айнан маданият ташкилотларининг вазифасидир.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан давлат маданият муассасалари ва ташкилотларига маданият ҳамда санъат соҳасидаги ютуқлари учун Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига биноан Президент томонидан “Миллий” ёки “Академик” мақоми берилиши белгиланяпти.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маданий фаолият, шунингдек маданият ташкилотлари фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан моддама-модда кўрилиб, иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 129

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...