Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

2020 йил 28 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар жиноят процессига жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институтини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси юзасидан Олий суд раисининг ўринбосари И. Муслимов ва масъул қўмитанинг маърузалари эшитилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг баҳслаша олиш тамойилини амалда рўёбга чиқариш мақсадида жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институтини жорий этиш белгиланяпти.

Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институтининг жорий этилиши судга келиб тушган жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида тарафларнинг иштирок этишига хизмат қилади. Бугунги кунда ушбу босқичда тарафлар иштироки чеклангани сабабли мазкур жараёнда ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масалаларни (масалан ишни тугатиш ёки тўхтатиш) судья якка тартибда ҳал этишга мажбур. Оқибатда, судья чекланган маълумотга эга бўлганлиги учун бундай масалалар ҳал этилмасдан қолади ва асосий босқич – умумий суд мажлисига барча иштирокчилар чақирилиб, фуқароларнинг сарсон бўлишига олиб келади. Қонун лойиҳаси билан бу каби муаммолар бартараф этиляпти.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жиноят ишини умумий асосларда кўришга монелик қилаётган сабабларни тезкор бартараф этиш имкониятини берувчи қарорлар қабул қилиш жараёнида тарафларнинг тортишуви принципга сўзсиз риоя этилишига, суд муҳокамаси чоғида фақат мақбул далиллардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратишга ҳамда жиноят процессида шахснинг конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга ва унинг олдида белгиланган вазифаларни ҳал этишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 212

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...