Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Жиноятларни фош этишда геном ахборотларидан фойдаланилади

Жиноятларни фош этишда геном ахборотларидан фойдаланилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 14 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар мамлакатда амалга оширилаётан ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Халқ вакиллари дастлаб “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Таъкидлаш жоиз, кейинги йилларда юртимизда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тизимда самарадорликни таъминлаш мақсадида замонавий усул ва технологиялардан фойдаланилмоқда. ДНК маълумотлари, яъни геном ахбороти маълумотлар базаси ҳам жиноятчиликка қарши курашишда самарали восита ҳисобаланди. Ушбу маълумотлар ёрдамида жиноятларни фош этишда юқори самарага эришиш мумкин.

Мажлисда депутатлар томонидан таъкидланганидек, геном ахбороти маълумотлар базаси ёрдамида жиноятларни очиш механизмининг жорий этилиши фош этиш мураккаб, ўта оғир бўлган ёки муқаддам очилмаган жиноятларни очишга кўмаклашади, шунингдек, геном ахборотининг ягона маълумотлар базаси яратилиши бедарак йўқолган шахсларни топиш имконини беради.

Қонун лойиҳаси билан геном бўйича давлат рўйхатига олиш доирасидаги ваколатли органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, геном ахборотини йиғиш, унга ишлов бериш ва ҳимоя қилишнинг асосий талаблари, геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартибини ва биологик материал ва геном ахборотини олиш, қайд этиш, сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни йўқ қилиб ташлаш тартиби белгиланмоқда.

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши содир этилган жиноятларни биологик ашёвий далиллар ёрдамида фош этишга кўмаклашиб, суд-тергов органларининг исботлов базасини мустаҳкамлайди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

 

 


Кўришлар сони: 480

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...