Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар ташаббуси: озиқ-овқат нархлари ўсишини тўхтатишга қаратилди

Депутатлар ташаббуси:  озиқ-овқат нархлари ўсишини тўхтатишга қаратилди

Жорий йил аввалида бошланган пандемия шароитида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш, нарх-наво кескин ўсишига йўл қўймаслик мақсадида Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан қатор қарорлар қабул қилинди. Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан энг зарур 20 турдаги озиқ-овқат ва санитария-гигена маҳсулотларини мамлакатимизга 2020 йилнинг 31 декабрига қадар божхона божи ва акциз солиғи тўловларининг “0” ставкаси бўйича олиб киришга рухсат берилди.

Натижада нархлар барқарорлашди. Аммо октябрь ойидан шакар, гўшт, ўсимлик ёғи ва картошка каби қатор маҳсулотларнинг нархлари кўтарилиши кузатилмоқда. Бу ҳолат аввало ушбу маҳсулотларни Ўзбекистонга экспорт қилаётган давлатларда нархлар кўтарилаётгани билан изоҳланади.

Бундай ҳолларда уларнинг харид нархини тушириш учун, шу турдаги маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва четдан импорт қилинишига нисбатан қўшимча имтиёз чоралари қўлланишини талаб қилади.

Амалдаги қонунларга мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ имтиёзлари фақат Солиқ кодекси орқали жорий этилиши белгиланган. Шу сабабли, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан “Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб парламент ҳукмига ҳавола этилди.

Парламент қуйи палатасининг 2020 йил 14 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан 2021 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикасига шакар, шу жумладан шакар хом ашёсини, 2021 йил 1 июлга қадар бўлган даврда эса картошка, ўсимлик ёғи, гўшт, чорва молларини тирик ҳолда ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш айланмалари қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш кўзда тутилмоқда.

Депутатларининг таъкидлашича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши куз-қиш мавсумида картошка маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, мол, қўй ва парранда гўшти тақчиллигининг олдини олишга, ўз навбатида ушбу даврда маҳсулотлар нархининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 526

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...