Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун қайтарилди

Қонун қайтарилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 15 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид муҳим масалалар қаторида Олий Мажлиси Сенати томонидан рад этилган «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Қонунни рад этишга асос сифатида амалиётдаги муаммоларнинг ечими Қонунда ўз аксини топмаганлиги, Қонун нормаларини Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция (Рим, 1951 йил 6 декабрь) талаблари асосида қайта кўриб чиқиш зарурлиги, ушбу Қонунда ҳамда «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунда белгиланган норма ва атамалар бир-бирига мувофиқлаштирилмаганлиги ҳамда бошқа қатор сабаблар келтирилган.

Мажлисда билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини мамлакатимизда сўнгги йилларда рўй бераётган туб ўзгаришларни, соҳага оид қонундаги норма ва атамаларни инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 108

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...