Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Таълим кредитлари ажратиш борасидаги ишлар тўғрисида парламент сўрови юборилди

Таълим кредитлари  ажратиш борасидаги ишлар тўғрисида парламент сўрови юборилди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ана шулардан бири бўлиб, ёш авлод ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётир. Бинобарин, мазкур ҳужжатнинг 23-моддасида таълим муассасаларида ўқиш учун имтиёзли кредитлар бериш ёшлар учун белгиланган кафолатлардан бири сифатида назарда тутилган. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 15 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар ушбу масалани кўтариб чиқишди.

Унинг долзарблиги шундаки, Президентимизнинг 2019 йил 12 декабрдаги
Фармони билан тегишли Низомга ўзгартиришлар киритилиб, унда тижорат банклари томонидан 2020 йил 1 январдан бошлаб талаба кредити фоиз харажатларининг бир қисмини “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор фоиз ставкаларида ажратилиши белгиланди.

Бироқ таълим кредити фоиз харажатларининг бир қисмини
мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмининг ҳуқуқий асослари ҳанузгача ишлаб чиқилмаган.

Бундан ташқари, мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил
30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармонида 2021 йил 1 январдан эътиборан “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар бериш тартиби бекор қилиниши кўзда тутилган. Депутатларнинг қайд этишича, бу ҳолат келгусида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасида белгиланган кафолат — таълим муассасаларида ўқиш учун имтиёзли кредитлар беришнинг амалда таъминланмаслигига олиб келиши мумкин.

Қолаверса, бугунги пандемия шароитида тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 276 967 нафар талаба (жами талабаларнинг
76 фоизи) ва жорий йилда 85 030 нафар талабанинг ўқишга қабул қилиниши (жами квотанинг 74,6 фоизи) таълим кредитларига бўлган талабнинг ортишига олиб келиши кутилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Мусаевга “Ёшларнинг таълим олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида олий ўқув юртлари талабаларига таълим кредитларини ажратиш борасидаги ишлар тўғрисида” Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 135

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...