Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Депутатлар янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 15 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар янги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Руслан Давлетовнинг ва масъул қўмитанинг маърузалари эшитилди.

Лойиҳа юзасидан сўзга чиққан депутатлар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва бошқа халқаро ҳужжатларда ўрнатилган талаблар, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг, Инсонийлик мезонлари бўйича ЕХҲТнинг тавсиялари лойиҳада ўз аксини топгани, шу билан бирга, лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида халқимизнинг кўп асрлик тарихи ва диний қадриятлари, бугунги кун воқелиги ҳам инобатга олинганлигини эътироф этдилар.

Лойиҳада соҳага оид муносабатларни тартибга солиш ягона қонунга бирлаштирилиб, кўпгина атама ва тушунчаларга аниқлик киритилмоқда, ваколатли давлат органларининг вазифалари аниқлаштирилмоқда.

Диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб таомиллари енгиллаштирилиб, амалда бўлган қонундаги бир қатор чекловлар олиб ташланмоқда. Шу билан бирга диний ташкилотларга бир қатор қўшимча кафолатлар ўрнатиш қонун лойиҳасида ўз аксини топган. Жумладан, қонун бузилишга йўл қўйган диний ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб туриш фақат суд тартибида амалга оширилиши ва уларга камчиликни бартараф этишга 6 ойгача имконият бериш каби қўшимча кафолатлар белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасига келиб тушганидан сўнг уни биринчи ўқишга тайёрлаш жараёнида Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди. Кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган қонун лойиҳаси юзасидан фуқароларимиз, жамоатчилик вакиллари, халқаро ташкилотлар ўз таклифларини билдирмоқдалар.

Депутатларнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, мамлакатимизда динлараро бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлашга, шунингдек, фуқароларнинг диний ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга ҳамда жамиятда виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик тамойилларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 247

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...