Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Бюрократик тўсиқлар камаяди

Бюрократик тўсиқлар камаяди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 8 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида халқ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган  қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Қонун лойиҳаси билан “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ўрмон тўғрисида”ги қонунларга,  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Меҳнат кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, Меҳнат кодексининг 80-моддасига асосан ишга кираётган шахсдан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатидан турар жойдан маълумотнома тақдим этиш шарти чиқариб ташланмоқда. Депутатларининг сўзларига кўра, бунинг натижасида фуқаролар томонидан меҳнат шартномаларини тузишда ортиқача бюрократик тўсиқлар олиб ташланади ва сансалорликларга чек қўйилади.

 “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунга маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини (йўл қўйиладиган узоқликда эканлигини) белгилаш функция ва вазифалари аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларига ўтказилиши бўйича ўзгартириш киритилмоқда. Бу эса, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳос бўлмаган ваколатлар тегишли аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларига ўтказилишини англатади.

 Юқорида санаб ўтилган қатор қонунлар нормаларига ҳам шу мазмундаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, жисмоний ва юридик шахслар, тадбиркорлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилишни назарда тутувчи функция ва ваколатлар чиқариб ташланмоқда ва бюрократик тўсиқларга чек қўйилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси қизғин муҳокамалардан сўнг иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 278

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.01.2021
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади

Депутатларнинг дастлабки манзили вилоятнинг Ғузор туманидаги 6482 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган ...

20.01.2021
Йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштириш (европротокол) тартиби белгиланмоқда

Юртимиз ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига кўра, 2018 ...

19.01.2021
Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди

Қайд этилганидек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини...