Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Автомашиналар энди жарима майдонига қўйилмайдими?

Автомашиналар энди жарима майдонига қўйилмайдими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига тегишли ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда Давлат йўл харакати ҳавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан транспорт воситасини ушлаб туришни бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Депутатларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган автотранспорт воситасининг суғурта полиси йўқлиги учун транспорт воситаларини ушлаб туриш амалиётининг бекор қилиниши оқибатида бундай қоидабузарлик ҳолатига нисбатан жазо базасини қисқартириш ҳамда фуқароларнинг мулкка бўлган ҳуқуқларини кучайтириш ҳамда бу орқали коррупциоген ҳолатларининг олдини олиш имконини беради.

 


Кўришлар сони: 582

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...