Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Наманганда янги туман ташкил этилмоқда

Наманганда янги туман ташкил этилмоқда

Парламент қуйи палатасининг 2020 йил 8 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар “Наманган вилояти Наманган шаҳар таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисида”ги масалани кўриб чиқдилар.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ киритилган ушбу масала мазкур ҳудудда бошқарув самарадорлиги яхшиланишини назарда тутади.

Қайд этилганидек, Давлатобод тумани таркибига Наманган шаҳрининг «Юксалиш», «Наврўз», «Нуробод», «Гулшан», «Орзу», «Порлоқ», «Навбаҳор», «Мустақиллик», «Тўқувчи», «Умид», «Янги тонг», «Халқлар дўстлиги», «Давлатобод», Қуйи Ғирвон», «Юқори Ғирвон», «Ўрта Ғирвон», «Боғ», «Элобод», «Гулобод», «Ирвадон», «Шишаки», «Қуйи Ровустон», «Ўрта Ровустон», «Юқори Ровустон» ва «Елхон» маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудлари ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, бу ўзгаришлар ҳудудда янги инфратузилма объектлари барпо этилиши ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш тизимининг янада яхшилинишга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 246

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...