Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчим ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот депутатлар муҳокамасида

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчим ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот депутатлар муҳокамасида

2020 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқдилар.

Видеоконференция тарзида ўтказилган мажлисда Вазирлар Махкамаси масъул ходимлари, Молия вазирлиги, Иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва бошқа вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

Ҳисоботда таъкидлангандек, Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллик ижроси “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунида белгиланган бюджет параметрлари доирасида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ҳамда глобал инқироз оқибатларини бартараф этиш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорларини ижросини таъминлашга қаратилган.

Короновирус пандемияси бутун жахонда бўлгани каби Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. 2020 йил биринчи ярим йил якунига кўра мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ҳажми 255,3 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 фоизга ўсган. Давлат бюджетининг даромадлари 58 157,0 млрд. сўмга ёки тасдиқланган йиллик параметрларга нисбатан 45,3 фоизга ижро этилган.

Давлат бюджетининг харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 64 878,9 млрд. сўмни ёки ЯИМ га нисбатан 25,4 фоизни ҳамда аниқланган харажатлар режасига нисбатан 90,3 фоизни ташкил этган. Ҳисобот давридаги бюджет тақчиллиги 6,7 трлн. сўмни ташкил қилиб, тақчиллик халқаро молия институтлари (3 299,4 млрд. сўм) ҳамда Давлат ғазначилик облигацияларини жойлаштирилишидан келиб тушган маблағлари (3 422,5 млрд. сўм) ҳисобига қопланган. Давлатнинг ташқи қарзи жорий йилнинг 1 июль ҳолатига
17,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.

Муҳокамаларда депутатлар ҳисобот даврида Давлат бюджетининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинганлиги, ижтимоий соҳа харажатларини молиялаштириш учун умумий бюджет харажатларнинг 53,4 фоизи миқдорида маблағ сарфланганлигини ижобий баҳоладилар.

Шунинг билан биргаликда Коронавирус пандемияси сабаб Давлат бюджети даромадларида прогноз кўрсаткичларга нисбатан 8,4 трлн. сўм миқдорида йўқотишлар бўлганлиги ҳамда унинг сабаблари депутатлар эътиборида бўлди.

Муҳокамада иштирок этган депутатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси даромадлари шакллантирилиши ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобидан коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштириш, соғлиқни сақлаш муассасалари, ичимлик суви, ирригация ва мелиорация объектлари ҳамда умумтаълим мактаблари ва ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишда 1 632 та ҳолатда 81,7 млрд. сўм миқдоридаги молиявий хатоликлар, жумладан 18,2 млрд. сўм миқдорида пул маблағлари ва моддий бойликлар камомади ва ўзлаштиришлар ҳамда 63,5 млрд. сўм миқдоридаги ҳуқуқбузарликларнинг бошқа турлари аниқланганлиги депутатларнинг диққат–эътиборида бўлди.

2020 йилги тасдиқланган Инвестиция дастурида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг айни пайтдаги ҳолати қониқарсиз даражада қолаётганлиги, ушбу мақсадларда соҳага ажратилган маблағларнинг 27 фоизга ўзлаштирилганлигини халқ вакиллари қониқарсиз ҳолат деб баҳоладилар. Инвестиция дастури доирасида маблағларни ўзлаштириш даражаси мактабгача таълим муассасаларида 11фоиз, Жимоний тарбия ва спорт вазирлигида 5 фоиз ва Маданият вазирлигида 8 фоизни ташкил қилганлиги депутатларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлди.

Муҳокамалар давомида депутатлар маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш, солиқлар базасини кенгайтириш, маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллий давлат органлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини ошириш, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг сифатли ижро этилиши устидан парламент назоратини кучайтиришга оид аниқ таклиф ва тавсиялар бердилар.

Мажлис якунига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кун тартибидаги масала бўйича тегишли қарори қабул қилди.

Депутатлар Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

 

 


Кўришлар сони: 351

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.01.2021
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади

Депутатларнинг дастлабки манзили вилоятнинг Ғузор туманидаги 6482 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган ...

20.01.2021
Йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштириш (европротокол) тартиби белгиланмоқда

Юртимиз ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига кўра, 2018 ...

19.01.2021
Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди

Қайд этилганидек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини...