Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ўзбекистонда фазовий маълумотлар инфратузилмаси яратилади

Ўзбекистонда фазовий маълумотлар инфратузилмаси яратилади

Бугунги кунда иқтисодиётнинг барча соҳаларида рақамлаштириш ва инновацион ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда географик ахборот тизимлари ва веб-порталлар шакллантирилмоқда ҳамда улар ёрдамида аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатилмоқда. Хусусан, навигация хариталари, геопорталлар, интернет веб-сервисларнинг маълумотлар базаси фазовий маълумотлардан ташкил топган. Бунда космик суратлар, дронлардан олинган маълумотлар, хариталарда кўрсатилган ер, бино-иншоот, йўллар, дарёлар, қувурлар ва улар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар фазовий маълумотларнинг таркибий қисми ҳисобланади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 21 август куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар томонидан “Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонунчиликка киритилган ўзгартишларга кўра, қонун лойиҳасини концептуал асослаш ҳамда депутатлар олдида ҳимоя қилиш учун қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти яъни, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Ҳалилилло Тўрахўжаев маъруза билан чиқди.

Лойиҳа фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, шунингдек, фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасида қонунчиликни тартибга солиш ва тизимлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фазовий маълумотлар миллий инфраструктурасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси фазовий маълумотларни яратиш ва фойдаланиш ҳамда Фазовий маълумотлар миллий инфрастузилмасини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳаларида муносабатларни тартибга солишни назарда тутади.

Қизғин савол-жавоблардан сўнг сиёсий партиялар фракциялари қонун лойиҳаси юзасидан ўз нуқтаи-назарларини билдириб ўтдилар.

Депутатларининг фикрича, қонуннинг қабул қилиниши билан мазкур йўналишдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланади, фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, мамлакатимизнинг Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш имкони вужудга келади. Шунингдек, фазовий маълумотларга кириш (фойдаланиш) ҳуқуқи ва уларни ҳимоя қилиш, фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланишда идоралараро алоқаларни йўлга қўйишнинг ҳуқуқий асослари яратилади.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 375

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.01.2021
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади

Депутатларнинг дастлабки манзили вилоятнинг Ғузор туманидаги 6482 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган ...

20.01.2021
Йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштириш (европротокол) тартиби белгиланмоқда

Юртимиз ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига кўра, 2018 ...

19.01.2021
Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди

Қайд этилганидек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини...