Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Маҳаллий Кенгашлар ўз девонига эга бўлади

Маҳаллий  Кенгашлар ўз девонига эга бўлади

Сўнгги йилларда маҳаллий Кенгашларнинг назорат фаолиятини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилиб, ҳоким, унинг ўринбосарлари, прокуратура, адлия, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш идоралари раҳбарларининг тегишли Кенгашлар олдида ҳисобдорлиги қонунларда белгилаб қўйилган бўлсада, бу ишлар амалга оширилшини ташкил этиш, Кенгашлар фаолияти уйғун кечиши учун шарт-шароитлар яратишкутилган даражада эмасди. Бунга эса, халқ депутатлари Кенгашларининг ташкилий фаолиятига кўмаклашувчи бўлинманинг мавжуд эмаслиги, мазкур вазифа ҳокимликларнинг аппарати (Ташкилий-назорат гуруҳлари) ихтиёрига ташлаб қўйилганди.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 21 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатларнинг қонунчилик ташаббуси билан киритилган — «Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунининг лойиҳаси  кўриб чиқилди.

Лойиҳа билан халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш вазифасини эндиликда халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига юклаш назарда тутилмоқда. Котибият юридик шахс ҳисобланиб, унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Депутатларнинг қайд этишича, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятига бевосита кўмаклашувчи тузилмани ташкил қилиш орқали ҳокимликларнинг аппарати зиммасидан ўзига хос бўлмаган вазифалар соқит қилинади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юбориладиган бўлди.

 


Кўришлар сони: 509

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.01.2021
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади

Депутатларнинг дастлабки манзили вилоятнинг Ғузор туманидаги 6482 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган ...

20.01.2021
Йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштириш (европротокол) тартиби белгиланмоқда

Юртимиз ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига кўра, 2018 ...

19.01.2021
Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди

Қайд этилганидек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини...