Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар Марказий банк жавобидан қониқдими?

Депутатлар Марказий банк жавобидан қониқдими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида яна бир муҳим масала — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Нурмуратовнинг «Мамлакатимизда микромолиялаштириш турлари ва кўламини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби халқ вакиллари томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан жойларда ўтказилган учрашув ва мулоқотларда бугунги кунда аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиялаштиришда тижорат банкларида ресурслар етишмаслиги билан боғлиқ тизимли масалалар мавжудлиги аниқланган эди. Шундан келиб чиқиб, парламент қуйи палатасининг 22 июль куни бўлиб ўтган мажлисида Марказий банкка парламент сўрови юборилганди.

Ушбу парламент сўровига келган жавобда қайд этилганидек, бугунги кунда юртимизда 121 та нобанк кредит ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда. Шундан 60 таси микрокредит ташкилотлари, 61 таси ломбардлардир. Улар томонидан микроқарз, микрокредит, микролизинг ва истеъмол кредити каби молиявий хизматлар кўрсатиб келинмокда.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида кщрсатилаётган микромолиявий хизматлар ҳажми, яъни микроқарз миқдори - 50 млн. сўмгача, микрокредит-300 млн. сўмгача ва микролизинг миқдори - 600 млн. сўмгача оширилди. Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 30 кундан 15 иш кунга қисқартирилди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда нобанк кредит ташкилотлари томонидан ажратилган кредитлар қолдиғи тижорат банклари кредит портфели билан солиштирилганда нисбатан кичик бўлсада, улар томонидан ажратилаётган кредитлар миқдори юқори суръатларда ошиб бормокда. Хусусан, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига микрокредит ташкилотлари томонидан ажратилган кредитлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2 баробарга, 2018 йилга нисбатан эса 4 баробарга ошган.

Шунингдек, парламент сўровига жавобда бугунги кунда Марказий банк томонидан Жаҳон банки экспертлари билан ҳамкорликда нобанк кредит ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, улар томонидан амалга ошириладиган молиявий операцияларнинг рухсат бериладиган турлари, нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш каби муносабатларни тартибга солишга қаратилган “Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинган.

Жорий йилнинг июнь ойида Жаҳон банки экспертларининг қонун лойиҳаси ва халқаро тажриба бўйича дастлабки хулосалари олинди. Ҳозирги пайтда халқаро тажрибани миллий қонунчиликка уйғунлаштириш ва амалдаги қонунчилик талабларини инобатга олган ҳолда қонун лойиҳаси маромига етказилмоқда.

Мажлисда депутатлар қонун лойиҳасини тез кунларда парламенга киритиш ҳамда илғор хорижий тажрибага таянган ҳолда бошқа муқобил молиялаштириш турларини таклиф этадиган ташкилотлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш, аҳолига молиявий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришни назарда тутадиган нормаларни лойиҳага киритиш бўйича таклифлар киритдилар.

Мажлисда парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан юборилган жавоб маълумот учун қабул қилинди.


Кўришлар сони: 377

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...