Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Чорва молларини ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда сўйиш ҳолатларига қачон барҳам берилади?

Чорва молларини ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда сўйиш ҳолатларига қачон барҳам берилади?

Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида яна бир муҳим масала — “Республика ҳудудларини сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан таъминлаш, бу соҳада ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш, тери хом ашёсини тайёрлаш (қайта ишлаш) борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б. Норқобиловнинг жавобини кўриб чиқдилар.

Таъкидлаш жоизки, ҳудудларда ҳайвонларни сўйиш ва гўшт сотиш билан шуғулланувчилар томонидан аҳолини гўшт билан таъминлашда ветеринария-санитария норма ва қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслик натижасида хавфсизлиги ҳамда сифати кафолатланмаган гўшт ва гўшт маҳсулотларини савдога чиқариш ҳолатлари учрамоқда. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли ўртасида турли касалликларнинг келиб чиқиши хавфини кучайтирмоқда.

Чорва молларини сўйиш ишлари илғор технология асосида тизимли йўлга қўйилмаганлиги оқибатида улардан олинган терининг сифати бузилиб, бир томонидан, чарм-пойабзал саноати зарар кўрмоқда, иккинчи томондан, гўшт маҳсулотларининг таннархини арзонлаштиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда замонавий кушхоналар сони ҳам ниҳоятда камлиги бу борадаги масалаларни ҳал қилиш имконини камайтирмоқда.

Қонунчилик палатаси депутатлик корпуси томонидан айни йўналишда олиб борилган ўрганишлар, таҳлиллар натижасида мазкур масала юзасидан қуйи палатанинг жорий йил 11 июнь куни ўтказилган мажлисида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига парламент сўрови юборилган эди.

Қўмита томонидан тақдим этилган парламент сўровига жавобда қайд этилишича, ҳайвонларни белгиланган ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилинмасдан сўйилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш мақсадида жойлардаги давлат ветеринария хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлигининг карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмалари билан ҳамкорликда муайян ишлар йўлга қўйилган. Чунончи, 2019 йил давомида деҳқон бозорлари, мол бозорларида, бошқа савдо объектлари ва ярмаркаларида ўтказилган тадбирлар давомида 12873 ҳолатда амалдаги қонун талаблари ва нормаларининг қўпол бузилиш ҳолатлари аниқланиб, қоидабузарларга нисбатан жами 1,5 млрд. сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 7 мингга яқин тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилган.

Белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2019 йилда ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамизнинг туман ва шаҳарларида 70 та ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга, жорий йил якуни билан 24 та ҳамда 2021 йилда 103 та ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Тери хом ашёсини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) борасида ҳудудий давлат ветеринария хизматлари томонидан ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида сифатли ва хавфсиз тери хом ашёсини тайёрлашда ҳайвонларни дастлабки ветеринария кўригидан ўтказиш ва зарурат туғилганда, ҳудудий ташхис марказларида лаборатория таҳлилларидан ўтказиш ишлари мунтазам равишда амалга оширилмокда.

Депутатлар айни пайтда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш долзарб масалалардан саналишини эътиборга олган ҳолда, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар устидан парламент ва депутатлик назоратини кучайтириш мақсадга мувофиқ эканини қайд этдилар.

Қизғин муҳокамалар руҳида ўтган мажлисда парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан юборилган жавоб маълумот учун қабул қилинди.


Кўришлар сони: 484

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.09.2020
ЎзХДП фракцияси таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлашга киришди

Пандемия билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиш учун таълим тизимида улкан ва масъулиятли ишлар ...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...