Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонунчилик палатаси юборган парламент сўровига ички ишлар вазирининг жавоби кўриб чиқилди

Қонунчилик палатаси юборган парламент сўровига ички ишлар вазирининг жавоби кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид долзарб қонун лойиҳалари билан бир қаторда, қуйи палатанинг ўтган галги мажлисларида айрим вазирлик ва идораларга юборилган парламент сўровлари юзасидан келган жавоблар ҳам кўриб чиқилди.  

Хусусан, ички ишлар вазири П. Бобожоновнинг “Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг биноларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида”ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби қизғин муҳокама этилди.    

Қайд этилишича, 2017 йил 9 январдаги “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилиниб, унга кўра, махсус қабулхоналар биноларини қуриш белгиланган эди.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Тошкент, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган шундай махсус қабулхоналар биноларини қуриш ишлари якунланган бўлиб, фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган.

Қорақалпоғистон Республикасида махсус қабулхонани қуриш ишлари 2019 йил май ойида якунига етказилган бўлса-да, объектни қабул қилиш жараёнида бир қатор камчиликлар аниқланган.

Шунингдек, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида 2019 йилда қурилиши лозим бўлган махсус қабулхоналар 2019 йилда объектлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш манзилли дастурида ўз аксини топмаганлиги ва молиялаштирилмаганлиги сабабли қурилиш ишлари вақтинчалик кечиккан.

Самарқанд вилоятидаги махсус қабулхонада қурилиш ишлари жорий йил 25 июль кунига қадар якунланиши ва объектни 1 август кунига топшириш режалаштирилган.

Мажлисда парламент сўровига юборилган жавоб маълумот учун қабул қилинди.


Кўришлар сони: 229

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.08.2020
Фракция аъзолари қандай такифларни илгари сурди?

2020 йил 4 август куни парламент қуйи палатасидаги ЎзМТДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб...

04.08.2020
Қонун лойиҳаси билан бюрократик талаблар бекор қилинмоқда

Фуқароларимиз узоқ йиллик меҳнатларидан сўнг пенсияга чиқиш учун ҳужжатларни тўплай бошлайди. Шу п...

04.08.2020
ЎзХДП фракциясининг айрим аъзолари баъзи қонун лойиҳаларига қатъий эътироз билдирди

Фракция аъзолари ҳозирги замонда архив ҳужжатларини рақамлаштириш жуда долзарб масала экани, давлат ...