Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ташаббускор идора вакили қонун лойиҳасини ҳимоя қилади

Ташаббускор идора вакили қонун лойиҳасини ҳимоя қилади

Жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, барча ислоҳотларни самарали амалга оширишда қонунлар муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, қонун лойиҳаларини пишиқ-пухта, ижтимоий муносабатларни тўғридан-тўғри тартибга соладиган даражада ишлаб чиқиш бугунги кун талабларидандир.

Парламент қуйи палатасининг 2020 йил 23 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида ана шу мақсадларга йўналтирилган — “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган ушбу ҳужжат билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги ҳамда “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги қонунларнинг тегишли моддаларига ўзгартишлар киритилмоқда.

Лойиҳада белгиланаётган нормаларга кўра, эндиликда муайян қонун лойиҳаси парламентда биринчи ўқишда қабул қилинаётганда мазкур масала бўйича маъруза билан чиқиб, уни концептуал жиҳатдан асослаш ҳамда депутатлар саволларига жавоб бериш вазифасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили зиммасига юклаш таклиф этилмоқда.

Депутатларнинг қайд этишича, мазкур амалиётнинг жорий этилиши қонун лойиҳалари сифатининг сезиларли даражада яхшиланишига хизмат қилади. Ташаббускор идора вакили қонун лойиҳасининг аҳамиятини депутатлар олдида асослаб бера олмаган ҳолларда лойиҳани кўриб чиқишни рад этиш амалиётининг кенгайишига шароит яратади. Бу эса, ўз навбатида, қонун лойиҳалари бўйича муҳокамалар амалий, холис ўтиши ва қизғин баҳс-майдонига айланишига имкон беради.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юбориладиган бўлди.


Кўришлар сони: 195

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...