Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Криптовалюта, блокчейн ва ...

Криптовалюта, блокчейн ва ...

Маълумки, рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши билан блокчейн ва криптовалюта тушунчалари ҳаётимизга тобора кириб келмоқда. Бу ўз ўнида мазкур соҳаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни ҳам тақозо этади.

Бугунги кунда мамлакатимизда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари билан ҳуқуқий тартибга солиб келинмоқда .

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар айнан криптавалюта билан боғлиқ қўшимча киритишни назарда тутган қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Таъкидлаш лозим, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасига Бош прокурор томонидан қонун ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган.     

Қайд этилганидек, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат қоидалари тегишли назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда, бундай органлар бўлмаган ҳолда эса, махсус ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ўз навбатида, крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолиятни олиб бораётган шахслар ушбу қонун билан белгиланган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар рўйхатига киритилмаган.

Шу боис, лойиҳа асосида “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар қаторига крипто-актив айланмаси соҳасида фаолиятини амалга оширувчи шахсларни ҳам киритишга оид нормани жорий этиш назарда тутилмоқда.  

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолиятни амалга оширувчи шахслар зиммасига нисбатан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштириш-га ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бажариш мажбуриятини юклайди. Шунингдек, крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун ички назорат қоидаларини қабул қилиш ва тасдиқлашга ҳуқуқий асос яратади.

Савол жавоблардан сўнг сиёсий партиялар фракциялари қонун лойиҳаси юзасидан ўз нуқтаи-назарларини баён қилдилар. Шундан сўнг лойиҳа овозга қўйилда ва қабул қилинди.


Кўришлар сони: 456

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...