Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Парламент текшируви: у қандай бўлади?

Парламент текшируви: у қандай бўлади?

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишдаги муҳокамаси қизғин кечди. Мазкур қонун лойиҳаси парламентнинг назорат функциясини такомиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Амалдаги “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан парламент текширувлари ўтказилиши мумкин. Аммо парламент текширувини ўтказиш бўйича амалдаги тартибда бир қатор камчиликлар мавжуд эди.

Ушбу ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Регламенти тўғрисида”ги ҳамда “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларга ўзгартишлар киритилмоқда.

Лойиҳа билан Олий Мажлис палаталарига мустақил равишда парламент текшируви ўтказувчи комиссияни тузиш ва уни ўтказиш ваколати берилмоқда. Шу билан бирга, Қонунчилик палатаси билан Сенат парламент текширувларини биргаликда ўтказиш ҳуқуқини сақлаб қолмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан қонун ҳужжатларида белгиланган парламент назорати шаклларидан бири бўлган парламент текширувини ўтказиш амалиётига ойдинлик киритилади. Олий Мажлиснинг ҳар бир палатасига парламент текширувини ўтказиш заруриятига қараб мустақил қарор қабул қилиш имконияти пайдо бўлади. Яъни, жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактлар ёки воқеалар юзасидан текширувлар ўтказиш мумкин бўлади.

Мажлисда қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 235

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...