Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳасига қандай ўзгартишлар киритилди?

Қонун лойиҳасига қандай ўзгартишлар киритилди?

2020 йил 19 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид бир қатор қонун лойиҳалари қаторида “Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси 2019 йил 21 ноябрь куни қуйи палата мажлисида иккинчи ўқишда 26-моддагача кўриб чиқилган ҳамда лойиҳанинг кейинги моддаларига оид айрим саволлар пайдо бўлгани учун қўмитага қайтарилган, улар устида ишлаб сўнгра палата мажлисига қайта киритиш таклиф этилган эди.

Мажлисда ишчи гуруҳи билан депутатлар томонидан кўтарилган масалалар ўрганиб чиқилиб, тегишли ўзгартишлар киритилгани таъкидлаб ўтилди. Чунончи, қонун лойиҳасида алоҳида моддалар келтирилган асосий тушунчалар тегишли моддаларнинг ўзига сингдирилгани сабабли, модда ҳам, тушунчалар ҳам лойиҳадан чиқариб ташланмоқда. Шунингдек, ёввойи ҳайвонлар сонини ва уларнинг овланишини ҳисобга олишни битта моддада берилиши муносабати билан қонун лойиҳасидаги айрим моддалар бирлаштирилди.

Депутатлар томонидан кўтарилган яна бир масала — овчи Овчилар ва балиқ овчилари спорт бирлашмаси аъзолигига мажбурийлиги ҳақидаги норма лойиҳадан чиқариб ташланганлиги ушбу ҳужжатнинг аҳамиятли жиҳатларидан бири, дейиш мумкин. Чунки айнан ушбу меъёр ялпи мажлиснинг аввалги муҳокамаларида қизғин кўриб чиқилган ҳамда халқ вакиллари эътирозларига сабаб бўлган эди. Шунингдек, табиий сув ҳавзаларида балиқларни умумий фойдаланиш тартибида овлаш масаласида кўтарилган савол бўйича ҳам қонун лойиҳасига тегишли ўзгартиш киритилиб, ноаниқликлар бартараф этилган.

Қайд этилганидек, ёввойи ҳайвонларнинг сонини ҳамда овланган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш, шунингдек, уларнинг турларини тартибга солиш аниқлаштирилди ҳамда ёввойи ҳайвонлар ўртасида юқумли касалликлар тарқалишига қарши курашиш бўйича нормалар киритилди.

Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота бўйича ариза бериш муддатлари ва ким томонидан берилиши белгиланди.

Халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда халқаси, микрочипи, ёрлиқчаси, тамғаси бўлган ёввойи ҳайвонлар тутилганда овчилик хўжалигининг ваколатли шахсига ёки Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органига, улар томонидан кейинчалик Фанлар академиясига тақдим этиш учун ахборот тайёрланиши акс этди.

Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши, таъкидлаб ўтилганидек, ов ҳайвонларидан оқилона фойдаланиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига, ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш, уларни кўпайтириш ва овлаш нормаларини тартибга солиш устидан давлат назорати механизмлари такомиллаштирилишига, ов туризмининг ривожлантирилишига, овчилик хўжаликлари ҳолати яхшиланишига хизмат қилади.

Баҳс-мунозаралар руҳида ўтган мажлисда қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юбориладиган бўлди.


Кўришлар сони: 268

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...