Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига янги номзод маъқулланди

Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига янги номзод маъқулланди

2020 йил 13 куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда парламент қуйи палатасида таркиб топган янги амалиётга мувофиқ, депутатлар Ҳукумат аъзолигига тайинланаётган номзодни кўриб чиқдилар.

Бу гал Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига номзод муҳокамаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Қудбиевнинг номзоди кўрсатилган.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига номзоди кўрсатилган Шерзод Қудбиев парламент аъзолари томондан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди. Номзод мазкур лавозимга киришганидан сўнг солиқ соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида қисқача ахборот берди.

Савол-жавоб, муҳокамалардан сўнг мажлис якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Шерзод Қудбиевни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига маъқуллаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 293

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...