Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

“Миллий тикланиш” ДП ва “Адолат” СДП фракциялари қонун лойиҳасини нега муҳокамадан чиқаришга ҳаракат қилди?

“Миллий тикланиш” ДП ва “Адолат” СДП фракциялари қонун лойиҳасини нега муҳокамадан чиқаришга ҳаракат қилди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 5 май куни бўлиб ўтган мажлисида мамлакат ижтимоий, иқтисодий ҳаётига дахлдор долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Мажлис кун тартиби тасдиқланишидан аввал “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров биринчи ўқишда киритилаётган   «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқариш таклифини билдирди. Фракция раҳбари ўз таклифини қонун лойиҳаси концепцияси бир қатор камчиликларга эга эканлиги, айниқса лойиҳага илова сифатида киритилган тушунтириш хати билан қонун лойиҳаси ўртасида номувофиқликлар мавжудлиги, қонун ташаббуси субъекти томонидан ушбу масалаларга эътибор қаратилмагани билан изоҳлади.

Шундан сўнг қатор депутатлар қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан маъқуллаш ва жиддий муҳокама қилиш учун ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигини айтиб ўтдилар. Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ҳам тушунтириш хати асосий ҳужжат эмас, биз қонун лойиҳасини муҳокама қилаверишимиз мумкин деган қатъий муносабатни билдирди. Бироқ, “Адолат” СДП фракциясининг таклифини “Миллий тикланиш” ДП фракцияси раҳбари Алишер Қодиров қўллаб-қувватлади ва куни кеча бўлиб ўтган фракция йиғилишида ҳам ушбу партия аъзолари лойиҳага қарши овоз берганликларини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг лойиҳа кун тартибида қолиш ёки қолмаслиги масаласи овозга қўйилди ва унинг натижаларига кўра лойиҳа кўриб чиқиладиган бўлди.

Мазкур қонун лойиҳасининг муҳокамаси кескин баҳс-мунозарага айланиб кетди. Халқ демократик партияси фракцияси ва ЎзЛиДеп фракцияси депутатлари қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, ижтимоий шериклик институтини кенгайтиришини, ижтимоий шериклик соҳасида тадбиркорлик субъектлари иштирокини таъминлашини ҳамда бошқа бир қатор масалалар ҳал бўлишини таъкидладилар.

Муҳокамаларда масофадан видеоселектор тарзида иштирок этган Адлия ва Молия вазирлари ўринбосарлари, бошқа мутахассислар ҳам қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилиш ва уни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатларнинг таклифларини инобатга олиб такомиллаштириш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Аммо, “Адолат” СДП ва “Миллий тикланиш” ДП фракциялари аъзолари қонун лойиҳасини бу шаклда қабул қилинавериши, уни ҳаётда ишламаслигига олиб келади деган позицияни қатъий ҳимоя қилдилар.

Шундан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда овозга қўйилди. Депутатларнинг 73 нафари ёқлаб овоз берган бўлса, 26 нафари қарши чиқди, 9 нафар депутат бетарафлигини билдирди ва қонун лойиҳаси биринчи ўқишда ўтиши учун бор йўғи 3 нафар овоз етмади.


Кўришлар сони: 408

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...