Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

“Фахрий мураббий” ордени билан кимлар тақдирланади?

“Фахрий мураббий” ордени билан кимлар тақдирланади?

Миллий ғурур, ватанпарварлик, фидойилик, меҳнатсеварлик — бу шунчаки сўзлар эмас. Бу каби юксак фазилатларни ўсиб келаётган ёш авлод қалбига сингдириш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим вазифалардан саналади. Зеро, мамлакат тараққиёти, унинг янада гуллаб яшнаши, порлоқ истиқболи айнан жамиятни ҳаракатга келтирувчи катта куч сифатида майдонга чиқадиган ёшларнинг саъй-ҳаракатларига бевосита боғлиқ.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида қизғин муҳокама этилган “Ўзбекистон Республикасининг “Фахрий мураббий” ордени тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ана шу жиҳатларга устувор аҳамият қаратилгани эътибор марказида бўлди.

“Фахрий мураббий” ордени билан кимлар тақдирланади деган савол туғилади?

Ўз фаолияти давомида чуқур билим, юқори малака ҳамда кенг тафаккурга эга шогирдларни тарбиялаш орқали юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, илм-фан соҳасида ёш олимлар ва етук мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг катта муваффақиятларга эришиши учун зарур шароитларни яратиш ишларига муносиб ҳисса қўшганларга мазкур мукофот берилиши белгиланмоқда. Депутатларнинг фикрича, бу “Устоз–шогирд” анъанасини изчил давом эттириш, шу асосда ёш авлодга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиш ишларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Таъкидлаб ўтилганидек, ушбу қонун лойиҳасида ёшларни она-Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-кувватлаш, уларнинг билим ва қобилиятларини янада ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган, давлат ва жамият олдидаги юксак хизматлари билан алоҳида эътибор қозонган мамлакатимиз фуқароларини “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлаш кўзда тутилган. Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам ушбу орден билан тақдирланиши мумкин.

Халқ вакиллари қайд этишганидек, бугун мамлакатимизда уюшмаган ёшларни фойдали меҳнатга жалб этиш, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган йигит-қизларни ўз оталиғига олиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган юртдошларимиз кўплаб топилади. Қонун лойиҳасида ана шундай фидойи инсонларнинг ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланиши белгиланаётгани уларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Парламент аъзоларининг фикрича, ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши ёшлар онгига миллий ғурур, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик каби юксак фазилатларни сингдириш, уларни илм-маьрифатга йўналтириш, уюшмаган ёшларни фойдали меҳнатга жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга ҳисса кўшаётган фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Қонун депутатлар томонидан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 351

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...