Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун лойиҳалари янги ном билан қабул қилинди

Қонун лойиҳалари янги ном билан қабул қилинди

Жорий йилнинг 23 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «III ва IV даражали «Соғлом авлод учун» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги, «Соғлом авлод учун» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, қабул қилинган эди.

Парламент қуйи палатасининг 5 май куни бўлиб ўтган мажлисида мазкур қонун лойиҳалари “Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисидаги” “Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисидаги” деган янги номлар билан қабул қилинди.  

«Саломатлик» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади. Ушбу орден билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланишлари мумкин. «Саломатлик» ордени икки даражадан иборат.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, I даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари, II даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланган шахсларга эса базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади. Шунингдек, мазкур орденлар билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзлардан ҳам фойдаланади.

 


Кўришлар сони: 237

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...