Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Парламент текшируви жорий этилади

Парламент текшируви жорий этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 1 май куни бўлиб ўтган мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган, парламентнинг назорат функциясини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Маълумки, “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунга мувофиқ жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан парламент текширувлари ўтказилиши мумкин. Аммо, парламент текширувини ўтказиш бўйича амалдаги тартибда бир қатор камчиликлар мавжуд эди. Ана шу бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти тўғрисида”ги ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларига ўзгартишлар киритилмоқда.

Қайд этилганидек, лойиҳа билан Олий Мажлис палаталарига мустақил равишда парламент текшируви комиссиясини тузиш ва уни ўтказиш ваколати берилмоқда. Шу билан бирга, Қонунчилик палатаси ва Сенат парламент текширувларини ҳамкорликда ўтказиш ҳуқуқини сақлаб қолмоқда.

Халқ вакилларининг сўзларига кўра, мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда илғор хорижий тажриба жумладан, Буюк Британия, АҚШ, Япония, Италия, Испания, ГФР, Дания, Нидерландияда каби давлатларнинг қонунчилиги чуқур таҳлил қилинган. Унга кўра, парламент текширувини ўтказиш учун кўплаб давлатларнинг парламентларида махсус қўмиталар ёки комиссиялар тузилади. Улар доимий ёки муайян (текширув якунлангунга қадар) вақт давомида фаолият кўрсатади.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қонун ҳужжатларида белгиланган парламент назорати шаклларидан бири бўлган парламент текширувини ўтказиш амалиётига ойдинлик киритилади. Олий Мажлиснинг ҳар бир палатасига парламент текширувини ўтказиш заруриятига қараб мустақил қарор қабул қилиш имконияти пайдо бўлади, жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактлар ёки воқеалар юзасидан текширувлар ўтказиш мумкин бўлади.


Кўришлар сони: 289

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...