Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

“Прописка” умуман истеъмолдан чиқарилади, чекловлар эса бекор бўлади

“Прописка” умуман истеъмолдан чиқарилади, чекловлар эса бекор бўлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар бир неча йиллардан бери кўпчиликнинг асабига тегиб юрган “оғриқли” масалага нуқта қўйдилар.

Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ана шу масаланинг ечим бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида прописка масаласига алоҳида тўхталиниб, уни адолатли ҳал этиш зарурлиги қайд этилган эди.

Қонун лойиҳаси мавжуд муаммо ва камчиликларни, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тартибга солинадиган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Хўш, қонун лойиҳасида қандай янгиликлар назарда тутилмоқда?

Қайд этилганидек, энг аввало, “прописка” сўзи фуқаролар онгида “тўсқинлик қилувчи”, “бир жойга боғловчи”, “эркинликни чекловчи” деган тушунчалар сифатида муҳрланиб қолганлиги муносабати билан “доимий прописка” сўзлари “яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” сўзларига алмаштирилмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки ҳозирги вақтда ривожланган давлатларда аҳоли ички миграциясида пойтахт ва унинг атрофидаги ҳудудларга нисбатан алоҳида талаб ва қоидалар ҳамда прописка институти мавжуд эмас.

Бундан ташқари аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш имконияти берилмоқда.

Айни пайтнинг ўзида эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда пропискани йўқотишига доир қоидалар бекор қилиняпти. Қолаверса, эр-хотинга улар никоҳдан ўтган куннинг ўзида яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга қўйиш ҳуқуқи берилмоқда.

Давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда бошқа давлат ташкилотларида узлуксиз беш йил ва ундан ортиқ бўлган давр мобайнида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг маълумотномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига доимий рўйхатга туриш бўйича янги банд киритилмоқда.

 

Шу ва бошқа муҳим жиҳатларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 1162

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...