Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Парламент Қонунчилик палатасининг шу йил 7 апрелда бўлиб ўтган навбатдаги мажлиси одатдагидан ҳам кўпроқ мунозарага бой бўлди. Бу, айниқса, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси юзасидан кечган муҳокамаларда яққол намоён бўлди.

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда тирбандликларни юзага келтириб чиқармоқда. Шу билан бирга, мазкур ҳолат тез тиббий ёрдам ёки ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хизматларининг махсус автотранспортларининг тезликда манзилга етиб боришида қийинчиликлар туғдирмоқда.

Қонун лойиҳаси ташаббускори — Ички ишлар вазирлиги томонидан изоҳланишича, бу тез тиббий ёрдам хизматининг махсус транспортлари чақирув манзилига етиб келгунига қадар беморларнинг ўлими ҳолати юз бериш кўрсаткичларининг ортишига сабаб бўлмоқда. Вазирлик келтирган статистикада, шунингдек, махсус автотранспорт воситаларига тўсиқсиз ўтиб кетишлари учун йўл берилмагани оқибатида ёнғинларни ўчиришга ҳам кечикиб борилаётгани баён қилинган.

Ана шуларни ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1285-моддасига ҳайдовчиларнинг кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли транспорт воситаларига халақит бергани учун жавобгарлик киритилмоқда.

Шунингдек, тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларига йўл бермаганлик учун маъмурий жавобгарликка оид ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш ҳамда ушбу соҳадаги маъмурий иш юритув жараёнида қонунийлик ва одиллик принципларини рўёбга чиқариш мақсадида тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларига тўсиқсиз ўтиб кетиши учун мажбуран қоида бузиб, йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчиларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 171, 271-моддаларига асосан жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида қоида киритиш таклиф этилган.

Муҳокамалар чоғида депутатлар лойиҳанинг концепциясини тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, айрим эътирозларини билдирдилар. Масалан, аввал-бошида — фракциялар йиғилишларида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси фракцияси аъзолари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1285-моддасига киритилиши кўзда тутилган ўзгариш — тезкор ва махсус хизмат транспорт воситаларини тўсиқсиз ўтиб кетишига халақит қилинса, жариманинг амалдаги 5 баробар базавий ҳисоблаш миқдорини 10 баробаргача кўтариш, шу ҳолат такроран содир этилса, амалдаги 20 базавий ҳисоблаш миқдорини 25 баробарга кўтариш таклифига кескин қарши чиқдилар.

Уларнинг фикрича, ташаббускорлар томонидан намуна қилиб келтирилган хорижий давлатларда тезкор ва махсус хизмат транспорт воситалари — тез ёрдам, ўт ўчириш, хуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатланаётган транспортлар учун йўлларнинг махсус қисмлари мавжуд. Мамлакатимизда йўл инфратузилмасини яхшилаб, етарлича шароит яратмасдан, автойўлларни замонавий талабларга мослаштирмасдан туриб, ҳайдовчиларни жазолаш, жарималарни ошириш мақсадга мувофиқ эмас. Қолаверса, жарималар миқдорини ошириш йўли билан муаммони ҳал этиб бўлмайди.

Қизғин кечган муҳокамаларда “Миллий тикланиш” партияси фракцияси аъзолари фикрини қўллаб-қувватлаган бошқа депутатлар ҳам мазкур қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқуллаган бўлсалар-да, масаланинг айрим жиҳатларига жиддий эътироз билдирдилар. Хусусан, улар лойиҳа иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилиши жараёнида амалдаги жарима миқдорини ўзгартиришсиз қолдириш лозим, деган қатъий фикрни илгари сурдилар.

Лекин Қонунчилик палатаси Регламентига мувофиқ, дастлаб қонун лойиҳаси ташаббускори илгари сурган таклиф — 1285-моддасига киритилиши кўзда тутилган ўзгариш, яъни, тезкор ва махсус хизмат транспорт воситаларини тўсиқсиз ўтиб кетишига халақит қилинса, жариманинг амалдаги 5 баробар базавий ҳисоблаш миқдорини 10 баробаргача кўтариш, шу ҳолат такроран содир этилса, амалдаги 20 базавий ҳисоблаш миқдорини 25 баробарга кўтариш таклифи биринчи бўлиб овозга қўйилди. У етарлича овоз тўплай олмади ва қабул қилинмади.

Сўнг “Миллий тикланиш” партияси фракцияси аъзолари томонидан фуқаролар манфаатини кўзлаб билдирилган таклиф овозга қўйилди ва қабул қилинди. Шу аснода жарима миқдори ўзгаришсиз қолди.   


Кўришлар сони: 516

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...