Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилади.

Мазкур ҳужжатда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, “Ўрмон тўғрисида”ги ва “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш назарда тутиляпти.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси ўрмон фонди ерларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан юридик ва жисмоний шахсларга инвестицион шартномалар ёки давлат-хусусий шериклик асосида ер участкаларини ижарага бериш масалаларини ҳуқуқий тартибга солиш учун зарур.

Сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўрмон фонди участкаларига асалари оилалари(уялари) ва хўжаликларини жойлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш керак. Бунга эса тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш киритиш натижасида эришилади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолияти самарадорлиги таъминланади. Хусусан, юридик ва жисмоний шахсларга инвестицион шартномалар ёки давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерларини 49 йилдан кўп бўлмаган муддатларда тақдим этиш борасида ҳуқуқий асос яратилади.

Шунингдек, ўрмон фонди ҳудудида рекреацион зоналар ташкил этиш таомиллари соддалаштирилади, экотуризмни ривожлантириш учун имкониятлар пайдо бўлади.


Кўришлар сони: 419

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...