Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш борасида қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилшгани сир эмас. Бундай хатти-ҳаракатлар оқибатида, фуқароларнинг ерга бўлган ҳуқуқлари поймол этилиб, шу ерларда жойлашган кўчмас мулкларининг дахлсизлигига путур етмоқда.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, 1 244 ҳолатда кўчмас мулк объектлари баҳоланмаган, 430 та кўчмас мулк объектлари тегишли компенсация берилмаган ҳамда 846 ҳолатда кўчмас мулк объектлари уларнинг мулкдорларини хабардор этилмаган ҳолларда ўзбошимларча бузиб ташланган. Шунингдек, 1 388 ҳолатда мулкдорларни хабардор қилиш муддати бузилган.

Бундан ташқари, ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши жараёнида мутаносиб компенсация тақдим қилинмаслиги натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ерга бўлган ҳуқуқлари бузилаётгани мулк ҳуқуқи дахлсизлигига таъсир қилаётган асосий омил сифатида намоён бўлмоқда.

Юқоридаги камчиликларнинг олдини олиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 7 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ер участкасини олиб қўйиш тартибига риоя этмаган ҳамда бунинг оқибатида мулкдорларга зарар етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқи кафолатлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш имконини беради.

Савол-жавоб, муҳокамалардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 694

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...