Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Парламент палаталарини муросага келтирувчи Келишув комиссияси тузилди

Парламент палаталарини муросага келтирувчи Келишув комиссияси тузилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 7 апрелдаги мажлисида «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясини тузиш ҳақидаги масалага яна қайтилди. Қайд этиш жоизки, ушбу масала қуйи палатанинг жорий йил 30 мартдаги мажлисида қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлган эди.

Гап шундаки, Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 24 октябрда қабул қилинган ушбу Қонун 2020 йил 28 февралда Олий Мажлис Сенати томонидан рад этилган эди.

Ушбу масала юзасидан Қонунчилик палатаси масъул қўмитаси томонидан Келишув комиссиясини тузиш ҳақидаги таклиф билдирилган эди. Аммо мазкур масала муҳокамасида фаол қатнашган депутатлар, фракциялар аъзолари томонидан бир қатор фикр-мулоҳаза, эътирозлар билдирилиб, қонун лойиҳаси ташаббускорининг қатъий позициясини билмай туриб, қолаверса, Сенатнинг аниқ таклифлари йўқлигини ҳисобга олиб, ушбу масалани мажлис кун тартибидан чиқаришни ҳамда Сенат томонидан аниқ таклифлар тақдим этилмагунча бу масалани муҳокама этмасликни таклиф қилганди. Шу асосда, мазкур масала Қонунчилик палатасининг 30 мартдаги мажлиси кун тартибидан чиқарилган эди.

7 апрелда бўлиб ўтган мажлисда масъул қўмита томонидан мазкур Қонун бўйича келишмовчиликларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг таклифига кўра келишув комиссиясини тузиш фикри илгари сурилди. Ўтган сафарги ялпи мажлисда депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза, таклиф ва эътирозларни мазкур Келишув комиссияси доирасида атрофлича ўрганиб чиқилиб, хулоса тайёрлаш энг тўғри ва мақбул йўл экани билдирилди.

Ушбу таклиф депутатлар томонидан маъқулланди ва парламент иккала палатаси вакилларидан иборат таркибда Келишув комиссияси тузилди. Комиссияга Қонун лойиҳаси бўйича барча келишмовчиларни бартараф этиш вазифаси юкланди.


Кўришлар сони: 275

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...