Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Инсон ҳуқуқлари устувор бўлиб қолаверади

Инсон ҳуқуқлари устувор бўлиб қолаверади

2020 йил 30 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Хусусан, депутатлар “Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал   кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда атрофлича муҳокама қилишди.

Ушбу лойиҳа билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва судлар зиммасига гумон қилинувчи, айбланувчига нисбатан ушлаб туриш, қамоққа олиш, уй қамоғи ёки экспертиза ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чоралари қўллагани ҳақида уларнинг оила аъзоларини ёхуд бошқа яқин кишиларини дарҳол хабардор қилиш мажбурияти юкланмоқда.

Шу билан бирга, шахсни ушлаш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш, ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш, шунингдек, ҳимоячидан воз кечиш ҳаракатларини албатта мажбурий тарзда видеоёзувга олиш мажбурийлиги белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада шахсни ушлаш жараёнида видеоёзув қўлланилмаган тақдирда, давлат органи ходими ушланган шахсни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган биносига олиб келганидан сўнг, унга ҳуқуқларини видеоёзувга қайд қилган ҳолда тушунтириши шартлигига оид қоида назарда тутилмоқда.

Депутатларнинг қайд этишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш маданиятининг шаклланиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қиладиган идораларга айланишида мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 298

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...