Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Дори воситалари келтирилиши тезлашади

Дори воситалари келтирилиши тезлашади

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда, бобма-боб муҳокама қилинди.

Ушбу ҳужжат давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 сентябрдаги “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасига киритилаётган нормалар юртимизда эпидемиологик ҳолатлар вужудга келган тақдирда хавфли юқумли касалликларнинг профилактикаси, даволаш, ташхисида қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тезроқ олиб келинишида муаммолар бўлаётгани амалдаги тартиботларнинг бекор қилиниши билан аҳамиятлидир.

Ҳамма гап шундаки, ўн йиллардан бери амал қилиб келаётган тартиботга биноан, муайян янги дори воситаларини Ўзбекистонга олиб келиш ва реализация қилиш учун жуда мураккаб келишув-синов жараёнини ўташи талаб этилади.

Эндиликда юртимизда эпидемиологик ҳолатлар вужудга келган тақдирда хавфли юқумли касалликларнинг профилактикаси учун қўлланиладиган дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмасдан олиб кирилади.

Депутатларнинг фикрича, лойиҳанинг қабул қилиниши кам учрайдиган касалликларни даволаш ва уларнинг ташхисида қўлланиладиган орфан тиббий буюмлари, ўта хавфли касалликлар профилактикаси учун дори воситалари ҳамда эпидемиологик фавқулодда ҳолатлар вужудга келганда, соғлиқни сақлаш тизимини юқумли касалликларнинг профилактикаси, даволаш, ташхис дори воситалари ва тиббий буюмлар билан ўз вақтида таъминланишининг имкониятини оширади.

Қонун лойиҳаси қизғин муҳокамалардан сўнг иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 370

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...