Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Сиёсий партиялар маблағлари қандай сарфланяпти?

Сиёсий партиялар маблағлари  қандай сарфланяпти?

2020 йил 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда депутатлар сиёсий партияларнинг 2019 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитдилар.


Таъкидлаб ўтилганидек, ҳисобот даврида барча сиёсий партиялар ўз фаолиятини электоратни ташвишга солаётган долзарб масалаларни чуқур ўрганиш ва ижобий ҳал этиш йўлларини излашга қаратгани кўзга ташланди. Бу, айниқса, сиёсий партиялар учун синов бўлган, “Янги Ўзбекистон — янги сайловлар” шиори остида парламент ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловда яққол намоён бўлди. Шу даврда сиёсий партиялар фракцияларининг парламентдаги роли ва таъсири ортди. Уларнинг тегишли вазирлик ва идоралар фаолияти устидан самарали парламент ҳамда депутатлик назоратини амалга ошириш функциялари мустаҳкамланди.

«Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Қонунга биноан, сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўринлари сонига мутаносиб равишда ўз устав фаолиятини молиялаштириш учун давлат томонидан молиялаштириш маблағларини олиш ҳуқуқига эга.


Мажлисда алоҳида қайд этилганидек, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида сиёсий партияларнинг роли тобора кучайтирилиши улар фаолиятида молиявий интизомни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратишни талаб қилади. Бу, ўз навбатида, сиёсий партиялар тасарруфига Давлат бюджетидан келиб тушадиган маблағлар харажатларини тўғри режалаштириш, мақсадли сарфлашни тақозо этади.

Шу боис, мажлисда айтиб ўтилганидек, сиёсий партияларнинг моддий-молиявий ҳамда бошқа ресурслари уларнинг дастурий мақсад-вазифаларини амалда рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Айни жиҳатдан келиб чиқиб, мажлисда сиёсий партиялар томонидан 2019 йилда маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда уларга доир ҳисоботларнинг шаффоф ва очиқлиги қай даражада таъминлангани масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борадаги ишлар атрофлича таҳлил қилинди.


Депутатлар ушбу эшитув давомида билдирилган фикрларни инобатга олган ҳолда, сиёсий партияларнинг 2019 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботларини маълумот учун қабул қилдилар.


Мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.



Кўришлар сони: 334

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...